Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Бола ҳуқуқлари кафолатларининг ҳуқуқий асослари: халқаро стандартлар ва миллий қонунчилик

Бола ҳуқуқлари кафолатларининг ҳуқуқий асослари: халқаро стандартлар ва миллий қонунчилик

2021 йил 22 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида БМТнинг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси қабул қилинган кун муносабати билан “Бола ҳуқуқлари кафолатларининг ҳуқуқий асослари: халқаро стандартлар ва миллий қонунчилик” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти билан ҳамкорликда ўтказилган мазкур тадбирда депутатлар, институт ходимлари, соҳа мутахассислари, Ёшлар парламенти аъзолари ҳамда ОАВ вакиллари қатнашди.

Таъкидланганидек, кейинги йилларда мамлакатимизда соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, орзу-умидларини рўёбга чиқариш борасида умуммиллий қадриятларимизни инобатга олган ҳолда изчил ва кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

2021 йил 1 январь ҳолатига, юртимизда 0–14 ёшдаги болалар сони
9 миллион 870 минг 276 нафарни ташкил этган. Шундан, 5 миллион 112 минг 470 нафари ўғил болалар бўлса, 4 миллион 757 минг 806 нафари қиз болалардир. Мамлакатимизда 17 та Меҳрибонлик уйи ва 4 та Болалар шаҳарчаси мавжуд бўлиб, уларда жами 1950 нафар етим ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар тарбия олмоқда.

Давра суҳбатида 1992 йил 9 декабрда Ўзбекистон Республикаси томонидан Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциянинг ратификация қилинганлиги ва миллий қонунларни ушбу Конвенцияга мослаштириш учун самарали ҳаракатлар амалга оширилаётганлиги ҳақида халқаро экспертлар томонидан ҳам ижобий фикрлар билдирилганлиги таъкидланди.

Қайд этилганидек, бугунги кунда мамлакатимизда бола ҳуқуқлари Бош қомусимиз, Оила кодекси, “Жиноятларнинг олдини олиш тўғрисида”ги, “Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида”ги, “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги, “Таълим тўғрисида”ги, “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги каби бир қатор қонунлар билан тартибга солиниб келинмоқда.

Бинобарин, фуқаролар хоҳиш-иродасини ўзида акс эттирган Конституциямизда болалар ҳуқуқларига алоҳида урғу берилган. Унда ҳар бир боланинг жинсидан, ирқидан, миллатидан, тилидан, диний қарашлари
ва эътиқодларидан, ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар, қонун олдида тенглиги, шахсий ҳуқуқ ва эркинликлари, ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқлари кафолатланганлиги белгиланган. Жумладан, Конституциянинг 64-моддасида ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбур эканлиги белгиланган. Давлат эса етим болаларни ва ота-оналарининг васийлигидан маҳрум бўлган болаларни боқиш, тарбиялаш ва ўқитиш ишларини ўз зиммасига олган. Бундай конституциявий нормалар мамлакатимизда ҳеч бир бола меҳр ва эътибордан четда қолмаганлигининг ёрқин намоёнидир.

Депутатлар таъкидлаганидек, олиб борилган ижобий ишлар билан бирга болаларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва баркамол авлодни тарбиялашнинг институционал ва ҳуқуқий асосларини тубдан такомиллаштириш зарурати тобора ортиб бормоқда.

Давра суҳбатида “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, васийлик ва ҳомийлик органлари тизимини қайта кўриб чиқиш, уларнинг мақомини белгилаш ва фаолиятини такомиллаштириш тўғрисидаги меъёрий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш вазифалари атрофлича муҳокама қилинди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг лавозимга киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисидаги “Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси асосида демократик ислоҳотлар йўлини қатъий давом эттирамиз” деб номланган маърузасидаги вазифалардан келиб чиққан ҳолда мазкур соҳада ҳам олдинда жуда муҳим вазифалар турганлиги таъкидланди ва амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.


Кўришлар сони: 132

Депутатлар минбари

Янгиликлар

04.12.2021
Конституция — фуқароларнинг саломатлигини муҳофаза қилишнинг мустаҳкам кафолати

Таъкидланганидек, юртимизда ҳар бир инсон малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга эканли...

04.12.2021
Экологик барқарорликни таъминлашнинг ҳуқуқий кафолати

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси ҳамда Экология ва атроф...

03.12.2021
Органик маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг ҳуқуқий асослари яратилмоқда

Бугунги кунда мамлакатимизда органик маҳсулотлар ишлаб чиқариш соҳасидаги масалаларни тартибга солувчи...

Тадбирлар тақвими