Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Ҳар бир мурожаат қонуний ечим топиши керак

Ҳар бир мурожаат қонуний ечим  топиши керак
Халқ билан мулоқот. Кейинги йилларда мамлакатимизда мурожаатлар билан ишлаш ва аҳоли муаммоларни ҳал этиш соҳасида янги давр бошланди. Инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишнинг энг мақбул йўли сифатида ҳаётимизга жорий этилган мазкур механизм ҳақиқатан ҳам қисқа фурсат ичида ўзининг амалий натижаларини бера бошлади.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси ҳамкорлигида ўтказилган кенгайтирилган йиғилишда аҳоли мурожаатларини кўриб чиқиш борасидаги ишларнинг ҳолати муҳокама қилинди. 

Дастлаб депутатлар 2021 йил январь-сентябрь ойларида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар ижроси юзасидан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ахборотини эшитди.

Қайд этилганидек, сўнгги йилларда аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш самарадорлигини ошириш, мазкур йўналишда сифат жиҳатидан янги ва самарали тизимни йўлга қўйиш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, ўтган давр мобайнида вазирлик ва унинг тизим ташкилотлари томонидан мурожаатлар билан ишлаш борасида қатор ишлар амалга оширилди. Биргина жорий йилнинг 9 ойида меҳнат органларига жисмоний ва юридик шахслардан жами 306 892 та мyрожаат келиб тушган бўлиб, шундан 139 480 таси қаноатлантирилган бўлса, 143 155 тасига тушунтириш берилган.

Шунингдек, Президент виртуал қабулхонаси орқали келиб тушган мурожаатларнинг 54 600 таси қаноатлантирилиб, 19 972 тасига тушунтириш берилган. Вазирлик марказий аппаратига бевосита келиб тyшган жами 21 379 та мурожаатнинг 10 987 таси қаноатлантирилган ҳолда, 8032 тасига тушyнтириш берилган.

Вазирлик ахборотига кўра, мурожаатларнинг 14 420 таси иш билан таъминлаш, 5930 таси меҳнат ҳуқуқи кафолатларига риоя қилиш, меҳнатни муҳофаза қилиш ва ишлаб чиқаришда касалланганлик учун товон тўлаш, 589 таси бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағларидан самарали ва мақсадли фойдаланишга оид ва бошқа масалаларни ташкил этади.

Йиғилишда депутатлар жорий йилнинг ўтган даврида вазирлик раҳбарияти томонидан аҳоли мурожаатлари билан ишлаш бўйича қандай ишлар амалга оширилгани билан қизиқди.

Таъкидландики, халқимизнинг ҳаётий талаб ва эҳтиёжларини таъминлаш, одамларни рози қилиш мақсадида шу йилнинг 9 ойида респyбликамизнинг кўплаб ҳудудларида вазир ва вазир ўринбосарлари раҳбарлигида жисмоний ва юридик шахслар вакиллари билан оммавий сайёр қабуллар ташкил этилган. Қабулларда фуқаролар томонидан ишга жойлашиш, касб-ҳyнарга ўқиш, меҳнат ҳуқуқи ва меҳнат муҳофазаси, субсидия ажратиш ва бошқа масалаларда мурожаат бўлган. Уларнинг 562 таси ижобий ҳал этилиб, 374 тасига тегишли ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар берилган.

Аммо вазирлик ва унинг ҳудудий тузилмалари томонидан мурожаатлар билан ишлаш борасида муайян ишлар бажарилганига қарамай, мурожаатларни кўриб чиқишда қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилган ва ушбу ҳолатларга нисбатан тегишли интизомий жазо чоралари кўрилган. Биргина жорий йилнинг ўтган даврида мурожаатларни кўриб чиқишда қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган 308 нафар масъул ходимларга нисбатан тегишли интизомий жазо чоралари қўлланилган.

Йиғилишда шунингдек, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг жорий йил январь-сентябрь ойларида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар ижросини таъминлаш борасида қилинган ишлар тўғрисидаги ахбороти ҳам тингланди.

Вазирлик томонидан тақдим этилган маълумотга кўра, жорий йилнинг ўтган даври давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларнинг аксарият қисмини ичимлик суви ва коммунал соҳага оид мурожаатлар ташкил этади. Шу боис, вазирлик томонидан аҳолининг ичимлик суви таъминотини яхшилаш борасида барча зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Халқ вакиллари аҳолига сифатли коммунал хизмат кўрсатиш, кўп қаватли уй-жойлар, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш ишларининг ҳолатига эътибор қаратди. Бу борадаги ишларни вилоятлар ва соҳалар кесимида эмас, маҳаллама-маҳалла, уйма-уй амалга ошириш кераклиги, мавжуд муаммоларни ўз вақтида ҳал қилиш чораларини кўриш лозимлиги қайд этилди.

Депутатларнинг фикрича, бевосита мулоқот, юзма-юз учрашувларнинг таъсир кучи янада кўпроқ бўлиб, бундай жонли суҳбатлар жараёнида қоғозларга сиғмай қолган тафсилотлар ойдинлашади, кўп йиллик муаммоларга ечим топиш имконияти катта бўлади.

Йиғилишда вазирликларга фуқаролардан келиб тушган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини белгиланган муддатларда сифатли ижросини таъминлаш юзасидан назоратни янада кучайтириш бўйича бир қатор таклиф ва тавсиялар берилди.
     


Кўришлар сони: 181

Депутатлар минбари

Янгиликлар

04.12.2021
Конституция — фуқароларнинг саломатлигини муҳофаза қилишнинг мустаҳкам кафолати

Таъкидланганидек, юртимизда ҳар бир инсон малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга эканли...

04.12.2021
Экологик барқарорликни таъминлашнинг ҳуқуқий кафолати

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси ҳамда Экология ва атроф...

03.12.2021
Органик маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг ҳуқуқий асослари яратилмоқда

Бугунги кунда мамлакатимизда органик маҳсулотлар ишлаб чиқариш соҳасидаги масалаларни тартибга солувчи...

Тадбирлар тақвими