Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Бола ҳуқуқлари кафолати мустаҳкамланмоқда

Бола ҳуқуқлари кафолати  мустаҳкамланмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси томонидан “Бола ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва кўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган ишчи гуруҳи йиғилиши ўтказилди.

Мазкур қонун лойиҳаси давлатимиз раҳбарининг “Бола ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони билан тасдиқланган Бола ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар режасининг 2, 3 ва 6-бандлари ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

Унга кўра, Жиноят ва Жиноят-процессуал кодексларига бир қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш таклиф этилмоқда. Хусусан, вояга етмаганларни жиноий жавобгарликка тортиш ёшини ўн уч ёшдан ўн тўрт ёшга кўтариш белгиланмоқда. Чунки жиноий жавобгарликнинг энг кичик ёшини белгилашда боланинг руҳий ҳамда ақлий ривожланиши ва албатта, унинг манфаатларини инобатга олиш лозим.

Шунингдек, мазкур ҳужжатга асосан вояга етмаганларнинг жинсий дахлсизлигига қарши жиноятлар, хусусан, ЖКнинг 128 ва 129-моддалари санкцияларини кучайтириш назарда тутиляпти. Боиси, вояга етмаганларнинг жинсий эркинлигига қарши жиноятлар, шу жумладан болаларга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар каби салбий ҳолатлар ошиб бормоқда. Бу эса, ўз навбатида белгиланган жазо чораларини янада кучайтиришни талаб этмоқда.

Қонун лойиҳаси билан вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари кафолатларини кучайтириш мақсадида вояга етмаган жабрланувчи ёки гувоҳни сўроқ қилиш (кун давомида) саккиз соатдан тўрт соатга туширилмоқда. Қолаверса, вояга етмаган жабрланувчи, гувоҳ, гумон қилинувчи ёки айбланувчини сўроқ қилишда вояга етмаган шахснинг ёки унинг қонуний вакилининг илтимосига кўра психолог иштирок этиши билан боғлиқ янги нормалар киритилмоқда.

Мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши вояга етмаганлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини самарали ҳимоя қилишга ҳамда миллий қонунчиликни халқаро стандартларга мувофиқлаштириш имконини беради.

Йиғилишда халқ вакиллари томонидан лойиҳани янада такомиллаштириш бўйича берилган қатор таклиф ва тавсиялар қонун лойиҳасида ўз аксини топадиган бўлди.


Кўришлар сони: 180

Депутатлар минбари

Янгиликлар

04.12.2021
Конституция — фуқароларнинг саломатлигини муҳофаза қилишнинг мустаҳкам кафолати

Таъкидланганидек, юртимизда ҳар бир инсон малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга эканли...

04.12.2021
Экологик барқарорликни таъминлашнинг ҳуқуқий кафолати

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси ҳамда Экология ва атроф...

03.12.2021
Органик маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг ҳуқуқий асослари яратилмоқда

Бугунги кунда мамлакатимизда органик маҳсулотлар ишлаб чиқариш соҳасидаги масалаларни тартибга солувчи...

Тадбирлар тақвими