Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Қўмита аъзолари вазирликларнинг ҳисоботини қандай баҳолади?

Қўмита аъзолари вазирликларнинг ҳисоботини қандай баҳолади?

2021 йил 11 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси томонидан “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференцияда Ўзбeкистoн Рeспубликaси Прeзидeнти Шавкат Мирзиёев томонидан баён этилган ғоялар ва тaшaббуслaрни илгари суриш бўйича “Йўл харитаси”нинг 5-банди ижросини таъминлаш бўйича эшитув ўтказилди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Ташқи ишлар вазирлиги, Туризм ва спорт вазирлигининг, Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти ходимлари, Ёшлар парламенти аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Қўмита эшитувида Ўзбекистон Республикасининг Жанубий Осиё мамлакатлари билан савдо-иқтисодий ва туризм йўналишларида, хусусан, кириш-чиқиш визалари берилишидаги тартиб-таомилларни соддалаштириш масалалари бўйича Ташқи ишлар вазирлигининг ҳамда маданий-гуманитар, туризм соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик алоқалари ва истиқболдаги режалар юзасидан Туризм ва спорт вазирлигининг ҳисоботлари тингланди.

Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Фурқат Сиддиқов туризм йўналишида чет мамлакатлар билан ўзаро алоқаларни ривожлантириш юзасидан амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтди.

Таъкидланишича, Жанубий Осиёда жойлашган Ҳиндистон, Покистон, Бангладеш, Мальдив ороллари, Непаль, Шри-Ланка, Бутан каби мамалакатлардан Ўзбекистонга сафар қилаётган сайёҳлар сонини ошириш, айниқса зиёрат ва тиббий туризм йўналишлари бўйича мамлакатимизга келаётган гуруҳларни кўпайтириш бўйича манзилли ишлар олиб борилмоқда. Масалан, Покистон йўналишида Ўзбекистонга “зиёрат туризм”и соҳасидаги хизматларни кўрсатиш кенг истиқболларга эга бўлиб, 2021 йилнинг 9 ойи давомида Исломободдаги Ўзбекистон Республикаси элчихонаси орқали саёҳатчиларга 12000 га яқин виза тақдим қилинган.

Шу билан бирга, Ўзбекистон ва Покистон халқларининг тарихий, маданий, диний ва ижтимоий яқинлигидан унумли фойдаланиш мақсадида махсус дастурларни яратиш таклифи илгари сурилди. Шунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги билан Покистон Ислом Республикаси Ҳукуматининг Минтақалараро мувофиқлаштириш вазирлиги ўртасида туризм масалалари бўйича Англашув меморандумини имзолаш мақсадга мувофиқдир.

Эшитувида таъкидланганидек, Ҳиндистон мамалакатимиз учун туризм соҳасида истиқболли йўналишдардан биридир. 2021 йилнинг 9 ойи давомида Ўзбекистон Республикасининг Ҳиндистондаги элчихонаси орқали 1906 нафар чет эл фуқаросига Ўзбекистонга кириш визалари расмийлаштирилган бўлиб, шундан 181 тасини туристик визалар ташкил этади. Шунингдек, Шри-Ланка, Малдив ороллари, Непал ва Бутан давлатлари билан пандемия билан боғлиқ чекловлар ҳамда эпидемиологик вазият ривожидан келиб чиқиб, турли онлайн ва анъанавий форматдаги тадбирлар ташкил этилмоқда.

Қўмита эшитувида Туризм ва спорт вазирлигининг ҳисоботи ҳам тингланди. Унда Ўзбекистон Жанубий ва Марказий Осиё давлатлари Жумладан, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ҳиндистон, Индонезия, Бангладеш, Покистон давлатлари ўртасида маданият, соғлиқни сақлаш, фан, таълим, туризм ва спорт, транспорт ва ахборот технологиялари соҳасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати кенг таҳлил қилинди.

Қўмита эшитувида пандемия туфайли туризм йўналишидаги дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш анча қийинлашиб қолгани алоҳида таъкидланди. Чунончи, 2021 йилнинг апрель ойидан бошлаб Жанубий Осиёдаги эпидемиологик вазиятнинг ўта кескинлашуви ортидан қатор хорижий авиакомпаниялар ушбу мамлакатлар билан ўз авиақатновларини вақтинчалик тўхтатган. Бироқ мазкур чекловларнинг аксарияти бугунги кунда босқичма-босқич бекор қилинаётган бўлиб, бу эса келгусида Ўзбекистоннинг Жанубий Осиё мамлакатлари билан ҳамкоригини фаоллаштириш учун кенг имкониятлар эшигини очади.

Тадбирда Ўзбекистоннинг ушбу мамалакатлар билан савдо-иқтисодий ва туризм йўналишларидаги алоқаларини ҳамкорликнинг мавжуд имкониятларидан унумли фойдаланган ҳолда ва янги дастур ҳамда лойиҳаларни йўлга қўйиш орқали сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш бўйича таклифлар берилди.

Қўмита эшитувида кун тартибидаги масала юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилиб, тегишли қарор қабул қилинди.


Кўришлар сони: 115

Депутатлар минбари

Янгиликлар

27.10.2021
A.Саидов Буюк Британия парламенти Лордлар палатаси аъзоси Б.Сатти билан учрашди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Aкмал Саидов 27 октябрь куни Буюк...

27.10.2021
Спикер Н. Исмоилов Президент сайловининг эълон қилинган якунларига баҳо берди

Ўзбекистон халқи жамиятимизда рўй бераётган шаҳдам ва давомли ютуқларни, кўламдор ижобий ўзгаришларни,...

26.10.2021
Бола ҳуқуқлари кафолати мустаҳкамланмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини...

Тадбирлар тақвими