Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Вояга етмаганларни жиноий жавобгарликка тортиш ёши ўзгаряпти

Вояга етмаганларни жиноий жавобгарликка тортиш ёши ўзгаряпти

Олий Мажлис Қонунчилик палатасига Бош прокуратура томонидан “Бола ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва кўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси киритилди.

Бугун ушбу қонун лойиҳаси парламент қуйи палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасида дастлабки тарзда кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, мазкур қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бола ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони билан тасдиқланган Бола ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар режасига мувофиқ ишлаб чиқилган.

Қонун лойиҳаси билан Жиноят ва Жиноят-процессуал кодексларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш таклиф этилмоқда. Яъни, вояга етмаганларни жиноий жавобгарликка тортиш ёшини ўн уч ёшдан ўн тўрт ёшга кўтариш, вояга етмаганларнинг жинсий дахлсизлигига қарши жиноятлар, хусусан, Жиноят кодексининг 128 ва 129-моддалари санкцияларини кучайтириш назарда тутиляпти.

Шунингдек, лойиҳага вояга етмаган жабрланувчи ёки гувоҳни сўроқ қилишнинг умумий давомийлиги кун давомида тўрт соатдан ошмаслигини белгилаш, вояга етмаган жабрланувчи, гувоҳ, гумон қилинувчи ёки айбланувчини сўроқ қилишда вояга етмаган шахснинг ёки унинг қонуний вакилининг илтимосига кўра психолог иштирок этишини таъминлашга қаратилган нормалар киритилмоқда.

Муҳокамалар сўнггида, қўмита томонидан қонун лойиҳасини дастлабки тарзда кўриб чиқиш якунлари юзасидан қарор қабул қилинди.


Кўришлар сони: 271

Депутатлар минбари

Янгиликлар

27.10.2021
Ҳар бир мурожаат қонуний ечим топиши керак

Халқ билан мулоқот. Кейинги йилларда мамлакатимизда халқ билан мулоқот қилиш, мурожаатлар билан ишла...

27.10.2021
A.Саидов Буюк Британия парламенти Лордлар палатаси аъзоси Б.Сатти билан учрашди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Aкмал Саидов 27 октябрь куни Буюк...

27.10.2021
Спикер Н. Исмоилов Президент сайловининг эълон қилинган якунларига баҳо берди

Ўзбекистон халқи жамиятимизда рўй бераётган шаҳдам ва давомли ютуқларни, кўламдор ижобий ўзгаришларни,...

Тадбирлар тақвими