Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Нобанк кредит ташкилотларининг шаклланиши ва ривожланиши учун қулай шароит яратилади

Нобанк кредит ташкилотларининг шаклланиши ва ривожланиши учун қулай шароит яратилади

Бугунги кунда мамлакатимизда жами 134 та нобанк кредит ташкилоти фаолият юритмоқда. Лекин ушбу фаолият соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи, тўғридан-тўғри амал қилувчи нормаларни ўз ичига олган яхлит қонун ҳужжати мавжуд эмас.

Айни вақтда қуйи палатада иккинчи ўқишга тайёрланаётган “Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаш фаолияти тўғрисида”ги қонун лойиҳаси тўғридан-тўғри амал қилувчи нормаларни ўз ичига олган ва илғор хорижий тажриба, умумэътироф этилган стандартлар асосида Жаҳон банки экспертлари билан биргаликда ишлаб чиқилган.

2021 йил 28 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси томонидан ўтказилган ишчи гуруҳ йиғилиши мазкур қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланди.

Тадбирда қонун лойиҳасини биринчи ўқишда муҳокама қилиш давомида депутатлар томонидан унинг ўзига хос аҳамияти таъкидланиши билан бирга, айрим таклифлар, эътирозли фикр-мулоҳазалар билдирилиб, уларнинг айримлари лойиҳани янада пухталаштириш жараёнида ҳисобга олингани қайд этилди.

Ҳозирги кунда иккинчи ўқишга тайёрланаётган қонун лойиҳасида нобанк кредит ташкилотларини ташкил этишга қўйиладиган талаблар, жумладан, уларнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, муассислари ва иштирокчилари устав фонди ва унинг энг кам миқдорига қўйиладиган талаблар белгиланмоқда. Марказий банкнинг нобанк кредит ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш бўйича ваколатлари лойиҳада ўз аксини топмоқда.

-Қонун лойиҳасида бир қатор муҳим жиҳатлар ўрин олган. Хусусан, нобанк кредит ташкилотларининг турлари аниқлаштирилиб, молия бозорининг янги иштирокчилари – микромолиялаш ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш учун ҳуқуқий асос яратилмоқда, - дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Жаҳонгир Абдурасулов. –Шунингдек, лойиҳа нобанк кредит ташкилотлари мустақиллигини белгиловчи ҳамда давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахсларига мазкур ташкилотлар фаолиятига аралашишини тақиқловчи қўшимча модда билан тўлдирилмоқда. Унга мувофиқ, нобанк кредит ташкилотлари ўз фаолияти билан боғлиқ бўлган қарорларни қабул қилишда мустақилдирлар.

Йиғилишда қайд этилганидек, мазкур қонун қабул қилинса, ягона молия тизимидаги ўзаро тўлдирувчи қисм сифатида нобанк кредит ташкилотларининг шаклланиши ва ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратилади. Энг муҳими, нобанк кредит ташкилотлари банклар ва бошқа молия ташкилотларининг агентлари сифатида фаолият юритиши республикамизнинг чекка ва олис ҳудудларидаги аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектлари молиявий хизматлар билан қамраб олинади.

Тадбирда қонун лойиҳасини янада такомиллаштириш юзасидан депутатлар томонидан берилган қатор таклифлар қизғин муҳокама қилиниб, улар лойиҳада ўз аксини топадиган бўлди.


Кўришлар сони: 206

Депутатлар минбари

Янгиликлар

27.10.2021
A.Саидов Буюк Британия парламенти Лордлар палатаси аъзоси Б.Сатти билан учрашди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Aкмал Саидов 27 октябрь куни Буюк...

27.10.2021
Спикер Н. Исмоилов Президент сайловининг эълон қилинган якунларига баҳо берди

Ўзбекистон халқи жамиятимизда рўй бераётган шаҳдам ва давомли ютуқларни, кўламдор ижобий ўзгаришларни,...

26.10.2021
Бола ҳуқуқлари кафолати мустаҳкамланмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини...

Тадбирлар тақвими