Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Депутатлар “яшил белбоғлар”ни ривожлантириш бўйича таклифлар берди

Депутатлар “яшил белбоғлар”ни ривожлантириш  бўйича таклифлар берди

2021 йил 17 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитасининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикасининг ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган — давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтзор ва бутазорлар барпо этиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳолати Бухоро ва Хоразм вилоятлари мисолида назорат-таҳлил тартибида ўрганиш якунлари муҳокама этилди.

Қайд этилганидек, кейинги йилларда мамлакатимизда давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтзор ва бутазорлар барпо этиш, “яшил белбоғлар” яратиш, аҳолининг яшаш шароитини янада яхшилаш, экологик ҳолатни соғломлаштириш борасида тизимли ишлар амалга ошириляпти.

Назорат-тахлил тартибида ўрганиш натижалари шуни кўрсатадики, ҳар иккала вилоятда мазкур йўналишда муайян чора-тадбирлар амалга оширилган. Хусусан, Хоразм вилоятида 10 км масофада “яшил белбоғ” ҳимоя дарахтзорлари барпо этилган. Шунингдек, умумий қиймати 797 млн. сўмлик лойиҳа асосида Урганч шаҳар атрофида 3100 метр масофада 2800 туп, Хива шаҳри атрофида 7600 метр масофада 7700 туп кўчатлар ҳимоя дарахтзорлари лойиҳаси асосида агротехник қоидаларга амал қилинган ҳолда экилган.

Тадбирда таъкидланганидек, Бухоро вилоятида ҳам соҳада қабул қилинган ҳужжатлар ижросини таъминлаш борасида қатор ишлар амалга оширилган. Хусусан, Бухоро шаҳри атрофида 849 млн. сўмлик лойиҳа бўйича эни тўрт қатор бўлган 10 км масофада “яшил белбоғ” барпо этилган. Ушбу ҳудудда 14880 туп манзарали дарахт кўчатлари экилган.

Ҳар иккала вилоятда “яшил белбоғ” барпо қилинган ҳудудлар ер эгаларига топширилган. Дарахтзорларга шикаст етказиш, уларни пайҳон қилишдан сақлаш мақсадида тегишли ҳудуд маҳалла фуқаролар йиғинлари вакиллари ва участка нозирларига бириктирилган. Улар томонидан аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилган.

Назорат-таҳлил тадбирида ушбу фаолиятда эришилган натижалар билан бирга қатор муаммо ва камчиликлар борлиги аниқланди Жумладан, ваколатли давлат бошқаруви органи томонидан “яшил белбоғлар”ни барпо этиш методологияси ҳамда маҳаллий хокимият органлари томонидан эса “яшил белбоғ”ларни яқин ва узоқ муддатларга ривожлантириш истиқболли режалари ишлаб чиқилмаган.

Шунингдек, “яшил белбоғлар” учун ер майдонлари танлашда ҳудудларни ривожлантиришнинг бош режаси ҳисобга олинмаган. Бунда барпо этилаётган айрим “яшил белбоғ” ҳудудлари келгусида инфратузилма объектлари ҳудудига тушиб қолиш хавфига эга. Шу билан бирга, “яшил белбоғлар”ни яратишда экиладиган дарахтларни танлашда тегишли илмий-тадқиқот институтларининг хулосалари олинмаган.

Йиғилишда депутатлар тегишли давлат органларига йўл қўйилган камчиликларни бартараф қилиш, давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтзор ва бутазорлар барпо этиш, “яшил белбоғлар”ни ривожлантириш борасида қатор таклиф ва тавсияларни бердилар.

Қизғин ўтган тадбирда кун тартибидаги масала юзасидан қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 357

Депутатлар минбари

Янгиликлар

27.10.2021
Ҳар бир мурожаат қонуний ечим топиши керак

Халқ билан мулоқот. Кейинги йилларда мамлакатимизда мурожаатлар билан ишлаш ва аҳоли муаммоларн...

27.10.2021
A.Саидов Буюк Британия парламенти Лордлар палатаси аъзоси Б.Сатти билан учрашди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Aкмал Саидов 27 октябрь куни Буюк...

27.10.2021
Спикер Н. Исмоилов Президент сайловининг эълон қилинган якунларига баҳо берди

Ўзбекистон халқи жамиятимизда рўй бераётган шаҳдам ва давомли ютуқларни, кўламдор ижобий ўзгаришларни,...

Тадбирлар тақвими