Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Озон қатламини ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳолати қандай?

Озон қатламини ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳолати қандай?

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари ҳамкорликда 16 сентябрь — Халқаро озон қатламини ҳимоя қилиш кунига бағишланган семинар ўтказилди.

Тадбирда қайд этилганидек, сўнгги йилларда мамлакатимизда атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, экологик муаммоларни бартараф этиш, аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш масалаларига эътибор янада кучайиб, мазкур соҳаларда улкан ижобий ўзгаришлар амалга оширилмоқда.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари томонидан жаҳоннинг нуфузли минбарларида илгари сурилган ташаббуслар, конструктив таклифларга халқаро жамоатчилик катта қизиқиш билдирилиб, эътироф этяпти. Хусусан, Оролбўйи минтақасини экологик инновация ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилиш ҳақида БМТ Бош Ассамблеясининг махсус резолюциясини қабул қилиш тўғрисидаги таклифи БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессиясининг ялпи мажлисида бир овоздан қабул қилинди.

Семинарда таъкидланганидек, Ўзбекистон дунё ҳамжамиятининг тўлақонли субъекти сифатида атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги 15 та халқаро конвенция, битимлар ва улар доирасидаги 7 та кўп томонлама халқаро шартномага қўшилган. 1985 йилда Озон қатламини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Вена конвенцияси қабул қилинганлиги озон муаммосини ҳал этиш бўйича халқаро саъй-ҳаракатларнинг аниқ механизми бўлди.

Мазкур Конвенция доирасида илмий тадқиқотларни ўтказишда халқаро ҳамкорлик, озон қатламини тизимли мониторинг қилиш, озонни емирувчи моддалар – хлорфторуглеродли бирикмаларнинг ишлаб чиқарилиши мониторинги ва ахборот алмашинуви кўзланган. Унда шунингдек, келгуси йилларга мўлжалланган протоколлар ва тузатишлар киритиш йўллари ҳам белгиланган.

Тадбир давомида Ўзбекистон Вена конвенцияси ҳамда Монреаль протоколини 1993 йил ратификация қилгани, мазкур Конвенциянинг тегишли талаб ва қоидаларига риоя қилиш режимига амал қилинаётгани алоҳида таъкидланди. Дунё ҳамжамиятидаги бошқа мамлакатлар қатори Ўзбекистон ҳам озон қатламини ҳимоя қилиш борасида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда. Озон қатламини ҳимоя қилиш масалалари давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қаторидан мустаҳкам жой олди.

Ҳукуматимиз томонидан қабул қилинган 2018 йил 9 январдаги “Озонни бузувчи моддалар ва таркибида улар бўлган маҳсулотларнинг Ўзбекистон Республикасига импортини тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор билан келгусида озон қатламини ҳимоя қилиш бўйича аниқ ҳаракат ва чоралар белгиланган.

Жумладан, ўтувчи ёки гексахлорфторуглеводородлардан ташқари озонни емирувчи моддаларнинг баъзи турларини, шунингдек ўта зарарли озонни емирувчи моддалардан фойдаланилган музлатгич ва ҳаво совутиш ускуналарини мамлакатимизга олиб кириш тақиқланган. Озонни емирувчи моддаларни 2018-2030 йилларда Ўзбекистон Республикасига олиб кириш меъёрлари жорий этилган.

Вена конвенцияси талаблари ижроси ҳамда Миллий дастур доирасида озон қатламини емирувчи моддаларни муомаладан босқичма-босқич чиқаришни таъминлаш мақсадида саноат корхоналарида ишлаб чиқаришни озонга хавфсиз маҳсулотларга ўтказишни қўллаб-қувватлаш, озон қатламини емирувчи моддалар ва таркибида улар мавжуд бўлган маҳсулотларни утилизация қилиш тизимини ишлаб чиқиш, ушбу моддаларнинг ноқонуний айланишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Республикамиз бўйича 99,5 фоиз озон қатламини емирувчи моддалар муомаладан чиқарилган ва бу Монреаль протоколи билан режалаштирилган муддатлардан илгарилашга эришилди.

Семинарда сўзга чиққанлар озон қатламини емирувчи моддалар бўйича Монреаль протоколи талабларини таъминлаш юзасидан амалга оширилган ишлар ҳолати юзасидан маълумот бериш билан бирга мазкур Протокол талабларини амалга ошириш механизми ва атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш масаларини муҳокама қилдилар.

Семинар якунида муҳокама этилган масала юзасидан билдирилган фикр ва таклифлар асосида тегишли қарор қабул қилинди.


Кўришлар сони: 160

Депутатлар минбари

Янгиликлар

27.10.2021
Ҳар бир мурожаат қонуний ечим топиши керак

Халқ билан мулоқот. Кейинги йилларда мамлакатимизда халқ билан мулоқот қилиш, мурожаатлар билан ишла...

27.10.2021
A.Саидов Буюк Британия парламенти Лордлар палатаси аъзоси Б.Сатти билан учрашди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Aкмал Саидов 27 октябрь куни Буюк...

27.10.2021
Спикер Н. Исмоилов Президент сайловининг эълон қилинган якунларига баҳо берди

Ўзбекистон халқи жамиятимизда рўй бераётган шаҳдам ва давомли ютуқларни, кўламдор ижобий ўзгаришларни,...

Тадбирлар тақвими