Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Қонун лойиҳасидаги камчиликларни бартараф этиш юзасидан вазифалар белгилаб олинди

Қонун лойиҳасидаги камчиликларни бартараф этиш  юзасидан вазифалар белгилаб олинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари қўмитаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигининг (Агентлик) раҳбар ходимлари билан “Географик кўрсаткичлар тўғрисида”ги қонун лойиҳаси юзасидан ишчи гуруҳ йиғилишини ўтказди.

Йиғилишда депутатлар қонун лойиҳасида қатор камчиликлар мавжудлигини таъкидлаб, агарда тегишли тузатишлар киритилмаса қонун турлича талқин қилиниши ва бунинг оқибатида тадбиркорлик фаолиятига тўсиқликлар пайдо бўлиши ҳақида огоҳлантирди.

Хусусан, Вазирлар Маҳкамаси томонидан таклиф этилаётган қонун лойиҳасининг 3-моддасида географик кўрсаткичга таъриф берилиб, унда географик объект ҳудудида товар хусусиятларини шакллантиришга сезиларли таъсир кўрсатадиган товар ишлаб чиқариш босқичларининг камида биттаси амалга оширилиши лозимлиги белгиланган. Мазкур моддадаги “сезиларли” сифати мавҳум бўлиб, келажакда қонунни тўғридан-тўғри амал қилишига халақит беради.

Шунингдек, лойиҳанинг 5-моддасига кўра қонунда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган географик кўрсаткичдан фойдаланиш ҳуқуқи худди шу географик объектда жойлашган ва айнан шундай хусусиятларга эга бўлган товар ишлаб чиқараётган бошқа юридик ёки жисмоний шахсга ҳам берилиши мумкин.

Башарти, агарда бир тадбиркор бир ҳудуднинг маҳсулотини ишлаб чиқариш бўйича маълум бир хусусиятларни эртароқ белгилаб, ваколатли органдан географик кўрсаткичдан фойдаланиш ҳуқуқини олса, бошқа тадбиркор шундай маҳсулотни худди ўша географик объектнинг бойликларидан фойдаланиб, ўзгача хусусият билан тайёрласа ҳам географик кўрсаткич номидан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум бўлиб қолади.

Депутатларнинг фикрича, географик кўрсаткичлар бу умумий фойдаланишдаги ҳуқуқ бўлиб, уни фақатгина бир турдаги маҳсулот учун бериб бўлмайди. Чунки географик кўрсаткич умумлаштирувчи характерга эга бўлиши лозим. Мисол тариқасида Швейцария соатларини келтириш мумкин. Швейцария соатларнинг брендидан қатъий назар, «Swiss» географик кўрсаткичи кўрсатилади ва бу кўрсаткич барча турдаги соатларни умумийлаштириб туради.

Қизғин баҳс-мунозаралардан сўнг Агентлик барча саволлар ўринли эканлигини тасдиқлаб, қонун лойиҳасидаги камчиликларни бартараф этиш бўйича ўз олдига аниқ вазифалар белгилаб олди.

 

 


Кўришлар сони: 184

Депутатлар минбари

Янгиликлар

27.10.2021
Ҳар бир мурожаат қонуний ечим топиши керак

Халқ билан мулоқот. Кейинги йилларда мамлакатимизда халқ билан мулоқот қилиш, мурожаатлар билан ишла...

27.10.2021
A.Саидов Буюк Британия парламенти Лордлар палатаси аъзоси Б.Сатти билан учрашди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Aкмал Саидов 27 октябрь куни Буюк...

27.10.2021
Спикер Н. Исмоилов Президент сайловининг эълон қилинган якунларига баҳо берди

Ўзбекистон халқи жамиятимизда рўй бераётган шаҳдам ва давомли ютуқларни, кўламдор ижобий ўзгаришларни,...

Тадбирлар тақвими