Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Маъмурий тартиб-таомилларни амалга оширишда ҳуқуқий барқарорлик таъминланади

 Маъмурий тартиб-таомилларни амалга оширишда ҳуқуқий барқарорлик таъминланади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси томонидан “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган ишчи гуруҳи йиғилиши ўтказилди.

Унда Қонунчилик палатаси депутатлари, Вазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлиги, Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институтининг масъул ходимлари иштирок этишди.

Йиғилишда қонун лойиҳасини палатанинг ялпи мажлис кун тартибига киритиш ишлари режалаштирилаётгани сабабли, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар, ташкилий масалалар муҳокама этилди. Шунингдек, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши билан кутилаётган натижалар хусусида фикрлар алмашилди.

Қонун лойиҳасидаги нормалар фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг давлат органлари билан муносабатга киришишда аниқ тартиб-таомилларни белгилашга, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини давлат органлари ходимларининг ҳуқуққа хилоф ҳаракатларидан ҳимоя қилишга, маъмурий тартиб-таомилларнинг ягона ва шаффоф механизми яратилишига, ушбу жараёнларда коррупциявий ҳолатлар юзага келишининг олдини олишга қаратилган.

Қайд этилганидек, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши маъмурий тартиб-таомилларни амалга оширишда ҳуқуқий барқарорликни таъминлашга, фуқаролар ва тадбиркорларнинг давлат органлари томонидан қабул қилинадиган маъмурий ҳужжатларга ҳурмат ва ишончини кучайтиришга ҳамда мамлакатнинг инвестициявий муҳитини яхшилашга хизмат қилади.


Кўришлар сони: 186

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.09.2021
Нобанк кредит ташкилотларининг шаклланиши ва ривожланиши учун қулай шароит яратилади

Бугунги кунда мамлакатимизда жами 134 та нобанк кредит ташкилоти фаолият юритмоқда. Лекин ушбу фаолият...

28.09.2021
Адвокат бўлиш истагини билдирган шахслар учун қандай чекловлар олиб ташланмоқда

2021 йил 28 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ...

28.09.2021
Туркистон декларацияси қабул қилинди

Жорий йилнинг 28 сентябрь куни Туркистон шаҳрида Туркий тилли давлатлар парламент Aссамблеясининг...

Тадбирлар тақвими