Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Жисмоний ва юридик шахсларнинг уй-жойдан фойдаланишдаги масъулияти ошади

Жисмоний ва юридик шахсларнинг уй-жойдан фойдаланишдаги масъулияти ошади

Айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида бир қатор қонун лойиҳалари пишиқ-пухта қилиб тайёрланмоқда. Муҳокамалар жараёнида депутатлар берилган таклиф ва тавсияларни ўртага ташлаб, уларни атрофлича муҳокама қилиб лойиҳаларни такомиллаштиряпти.

Мана шундай ҳужжатлардан бири — “Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексини тасдиқлаш ҳақида”ги қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасида иккинчи ўқишга тайёрланмоқда.

Кодекс лойиҳасида биноларни турар-жой сифатида таснифлаш, турар-жойлар ва нотурар жойлар тоифасига ўтказиш, уй-жой фондини ҳисобга олиш ва турар-жойларни фонддан чиқариш, давлат уй-жой назорати, хусусий уй-жой фондининг турар-жойларидан фойдаланиш ҳамда мулкдорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари ўз аксини топмоқда.

Шунингдек, лойиҳага уй-жой қуриш, кўп хонадонли уйларни қайта қуриш ва қайта режалаштириш, фуқароларни турар-жой билан таъминлаш, уй-жой кооперативларини ташкил этиш ва кооператив уйлардан турар-жой олиш ва улардан фойдаланиш бўйича аниқ нормалар киритилмоқда. Хусусан, турар жой мулкдорининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари доираси кенгайтирилиб, кўп квартирали уйлардан фойдаланиш ва сақлаш билан боғлиқ чекловлар ҳамда уй-жой соҳасида давлат назоратини амалга оширувчи органнинг ваколатлари белгиланмоқда.

— Қонун лойиҳасидаги моддалар қанчалик пишиқ-пухта бўлса, ундаги нормаларнинг ишлаши ҳам бардавом бўлади, — дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ишчи гуруҳ аъзоси Фарҳод Зайниев. Шундан келиб чиқиб, кодексдаги ҳар бир нормани атрофлича кўриб чиқяпмиз. Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган давлат уй-жой сиёсатини белгилаш мақсадида кодекс лойиҳаси уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож фуқароларни ҳисобга олиш ва ҳисобдан чиқариш, ҳисобга олишни рад этиш асослари, турар-жой масалалари бўйича комиссиялар фаолияти ҳамда уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож фуқароларни турар-жой билан таъминлашга оид қоидалар билан тўлдирилмоқда.

Кодекс лойиҳасига уй-жой ва коммунал хизматлар ҳақини тўлаш, коммунал хизмат кўрсатувчи таъминотчилар, кўп хонадонли уйларни бошқариш органлари ва кўп хонадонли уйларнинг жой мулкдорлари ўртасида фойдаланиш учун жавобгарлик чегараларини белгилаш ҳамда умумий мол-мулк, ундан фойдаланиш ва сақлаш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солувчи моддалар киритилмоқда.

— Таклиф этилаётган кодекс лойиҳасининг қабул қилиниши билан қонун ҳужжатларининг тўғридан-тўғри амал қилиниши таъминланади, ушбу соҳадаги давлат назорати механизмлари ўрнатилади, давлат ва жамоат эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда қурилиш, реконструкция қилиш ва бузиш ишларини амалга ошириш тартиби янада такомиллаштирилади, жисмоний ва юридик шахсларнинг уй-жойдан фойдаланишда қонунчилик ва норматив ҳужжатларга риоя этишдаги масъулияти ошади, уй-жой объектларини қуришга тадбиркорлик субъектларини кенг жалб қилишга эришилади, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Нуриддин Султонов.

Кодекс лойиҳасини такомиллаштириш жараёнлари давом этмоқда.


Кўришлар сони: 210

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.09.2021
Нобанк кредит ташкилотларининг шаклланиши ва ривожланиши учун қулай шароит яратилади

Бугунги кунда мамлакатимизда жами 134 та нобанк кредит ташкилоти фаолият юритмоқда. Лекин ушбу фаолият...

28.09.2021
Адвокат бўлиш истагини билдирган шахслар учун қандай чекловлар олиб ташланмоқда

2021 йил 28 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ...

28.09.2021
Туркистон декларацияси қабул қилинди

Жорий йилнинг 28 сентябрь куни Туркистон шаҳрида Туркий тилли давлатлар парламент Aссамблеясининг...

Тадбирлар тақвими