Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Берилган таклифлар қонун лойиҳасида ўз аксини топадиган бўлди

Берилган таклифлар қонун лойиҳасида  ўз аксини топадиган бўлди

Бугунги кунда дунёнинг 179 мамлакатида органик қишлоқ хўжалиги ривожланмоқда, уларда 2 миллиондан зиёд органик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолият олиб бормоқда. 2019 йилда органик қишлоқ хўжалиги бўйича халқаро бозорлардаги савдо айланмаси 96,7 млрд. еврони ташкил этиб, 71,5 млн. гектар майдонда 2,8 млн. ишлаб чиқарувчи ушбу фаолият тури билан шуғулланган.

Экспертларнинг баҳолашига кўра, дунё органик маҳсулотлари бозорида сўнгги 5 йил давомида йилига ўртача 15 фоиздан ўсишга эришилиб, 2022 йилда савдо айланмаси 212 млрд. АҚШ доллари (жаҳон қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши умумий ҳажмининг 20 фоизи)ни ташкил этиши прогноз қилинган.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси томонидан ўтказилган йиғилиш “Органик маҳсулотлар етиштириш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланди.

Мазкур қонун лойиҳаси 5 та боб ва 29 та моддадан иборат бўлиб, унда органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш бўйича умумий қоидалар, ушбу соҳани давлат томонидан тартибга солиш, органик маҳсулот ишлаб чиқариш ва савдосига қўйиладиган талаблар, органик маҳсулотлар ва уларнинг ишлаб чиқариш жараёнларини нaзорaт қилиш ва бошқаришнинг ҳуқуқий асосларини белгилаш назарда тутилган.

Ушбу ҳужжат органик маҳсулотларнинг қўшимча қиймат занжарида қатнашувчи барча субъектлар фаолиятини мувофиқлаштириш, давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, молиялаштириш бўйича рағбатлантирувчи чора-тадбирларни қўллаш масалаларини кўзда тутади. Ўз навбатида, органик маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар билан органик маҳсулотлар ишлаб чиқариш доирасидаги юридик, жисмоний шаҳслар ва ваколатли идоралар ўртасида юзага келадиган муносабатларни тартибга солади.

– Иккинчи ўқишга тайёрланаётган лойиҳада органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш соҳасини давлат томонидан тартибга солиш қоидалари белгиланмоқда, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ислом Хушвақтов. – Бунда органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда ваколатли давлат органларининг ваколатларига аниқлик киритилмоқда. Шунингдек, органик маҳсулот ишлаб чиқариш ва савдосига қўйиладиган умумий талаблар белгиланмоқда. Бунда органик маҳсулот ишлаб чиқаришга ўтиш шартлари, органик маҳсулот ишлаб чиқаришга қўйилган шартлар, органик маҳсулотини Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш ва ундан олиб чиқиш, органик маҳсулот ишлаб чиқаришни техник жиҳатдан тартибга солишга доир талаб ва шартлар белгиланмоқда.

Хорижий тажрибани ўрганиш шуни кўрсатадики, бугунги кунда органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва хомашё ишлаб чиқариш тизимини ташкил этиш, ривожланиш шакллари ва турлари батафсил регламентга солинганлиги органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш тўғрисидаги махсус қонунларнинг ўзига хос хусусиятлари ҳисобланади.

Депутатларнинг айтишича, мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва хом ашё ишлаб чиқариш тизимидаги муносабатларни шакллантиришнинг ҳуқуқий асосини яратиш, органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва хом ашё ишлаб чиқариш фаолиятини ривожлантириш, шунингдек, хўжалик субъектлари учун муносабатларни муфассал ҳуқуқий тартибга солишга ёрдам беради.

Эътиборли жиҳати, мазкур ҳужжат билан органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва хом ашё ишлаб чиқариш тизимидаги муносабатларни тартибга солувчи нормаларни ягона ҳужжатда унификация қилиш ва тизимлаштириш, ушбу соҳадаги муносабатларни комплекс ҳуқуқий тартибга солишга эришилади.

Йиғилишда қонун лойиҳасини такомиллаштириш юзасидан бир қатор таклифлар берилиб, улар лойиҳада ўз аксини топадиган бўлди.

 


Кўришлар сони: 145

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.09.2021
Нобанк кредит ташкилотларининг шаклланиши ва ривожланиши учун қулай шароит яратилади

Бугунги кунда мамлакатимизда жами 134 та нобанк кредит ташкилоти фаолият юритмоқда. Лекин ушбу фаолият...

28.09.2021
Адвокат бўлиш истагини билдирган шахслар учун қандай чекловлар олиб ташланмоқда

2021 йил 28 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ...

28.09.2021
Туркистон декларацияси қабул қилинди

Жорий йилнинг 28 сентябрь куни Туркистон шаҳрида Туркий тилли давлатлар парламент Aссамблеясининг...

Тадбирлар тақвими