Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Муҳокамалар қизғин паллага кирди

Муҳокамалар қизғин паллага кирди

Айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида бир қатор қонун лойиҳалари биринчи, иккинчи ўқишга тайёрланмоқда. Хусусан, парламент қуйи палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан “Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексини тасдиқлаш ҳақида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишга тайёрланиб, маромига етказилмоқда.

Қонун лойиҳаси билан биноларни турар жой сифатида таснифлаш, турар жойлар ва нотурар жойлар тоифасига ўтказиш, уй-жой фондини ҳисобга олиш ва турар жойларни фонддан чиқариш, давлат уй-жой назорати, хусусий уй-жой фондининг турар жойларидан фойдаланиш ҳамда мулкдорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш нормалари билан тартибга солинади. Бундан ташқари, лойиҳага уй-жой қуриш, кўп хонадонли уйларни қайта қуриш ва қайта режалаштириш, фуқароларни турар жой билан таъминлаш, уй-жой кооперативларини ташкил этиш ва кооператив уйлардан турар жой олиш ва улардан фойдаланиш бўйича аниқ нормалар киритилмоқда.

Қўмита аъзолари таъкидлаганидек, лойиҳанинг қабул қилиниши билан уй-жой тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг тўғридан-тўғри амал қилиши таъминланади. Ўз навбатида, ушбу соҳадаги давлат назорати механизмлари ўрнатилади. Давлат ва жамоат эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда қурилиш, реконструкция қилиш ва бузиш ишларини амалга ошириш тартиби янада такомиллаштирилади.

Қўмита йиғилишида муҳокамалар қизғин паллага кириб, қонун лойиҳасини такомиллаштиришга қаратилган таклифлар таҳлил қилиниб, лойиҳага сингдирилмоқда.

Қонун лойиҳасини такомиллаштириш жараёнлари давом этмоқда.


Кўришлар сони: 166

Депутатлар минбари

Янгиликлар

30.07.2021
Директорлик лавозими учун танлов жараёнлари шаффофми?

2021 йил 30 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари ...

30.07.2021
Депутат аралашуви билан муаммога ечим топилди

Депутат сўрови – бу депутатнинг тегишли ҳудудда жойлашган давлат ҳокимияти ва бошқарув органларинин...

30.07.2021
Қонуннинг ҳудуддаги ижроси атрофлича муҳокама қилинди

Йиғилишда Қашқадарё ва Жиззах вилоятларида “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси...

Тадбирлар тақвими