Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Берилган таклифлар лойиҳада акс этадиган бўлди

Берилган таклифлар лойиҳада акс этадиган бўлди

2021 йил 19 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг кенгайтирилган йиғилиши “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланди. Ушбу ҳужжат иккинчи ўқишга тайёрланмоқда. Ундаги нормалар қўмита аъзолари томонидан атрофлича муҳокама қилиниб, маромига етказилмоқда.

Таъкидлаш жоиз, қонун лойиҳаси билан 3 та кодекс (Жиноят, Солиқ, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекслар) ва 2 та қонунга (“Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги ва “Давлат солиқ хизмати тўғрисида”ги) ўзгартиш ва қўшимчалар киритиляпти.

Йиғилишда депутатлар лойиҳадаги нормаларни тадбиркорлар манфаатидан келиб чиқиб янада такомиллаштириш бўйича қатор таклифлар берди. Ўз навбатида қонун ташаббускорлари ҳам халқ вакиллари берган таклифларни маъқуллаб, лойиҳага киритадиган бўлди.


Кўришлар сони: 140

Депутатлар минбари

Янгиликлар

30.07.2021
Директорлик лавозими учун танлов жараёнлари шаффофми?

2021 йил 30 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари ...

30.07.2021
Депутат аралашуви билан муаммога ечим топилди

Депутат сўрови – бу депутатнинг тегишли ҳудудда жойлашган давлат ҳокимияти ва бошқарув органларинин...

30.07.2021
Қонуннинг ҳудуддаги ижроси атрофлича муҳокама қилинди

Йиғилишда Қашқадарё ва Жиззах вилоятларида “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси...

Тадбирлар тақвими