Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

БМТнинг тавсиялари ҳаётга тадбиқ этилмоқда

БМТнинг тавсиялари ҳаётга тадбиқ этилмоқда

Маълумки сўнгги йилларда, нуфузли халқаро тадбирларда давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилаётган ташаббуслар натижасида хорижий мамалакатлар ва халқаро ташкилотлар билан кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик янада мустаҳкамланиб бормоқда.

Ҳақиқатдан ҳам, юртимизда кенг кўламли ислоҳотларни ва демократик ўзгаришларни муваффақиятли рўёбга чиқаришда, халқаро майдонда мамлакат нуфузини мустаҳкамлашда ва аҳоли фаровонлигининг ошишини таъминлашда нуфузли халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликнинг фаоллашуви миллий қонунчилигимизни ривожлантиришга хизмат қилмоқда.

2021 йил 15 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017–2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 270-банди (БМТнинг вояга етмаганлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш учун бошқарув принциплари (Ар-Риёд бошқарув принциплари) Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ва дастурий ҳужжатларида тизимли акс эттирилиши масалалари муҳокамасига бағишланган қўмита йиғилиши ўтказилди.

Таъкидлаш жоиз, ушбу масала юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман), Ёшлар ишлари агентлиги вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузилган ҳамда бир неча маротаба муҳокамалар ташкил этилган.

Йиғилиш давомида иштирокчилар томонидан БМТнинг вояга етмаганлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш учун бошқарув принциплари (Ар-Риёд бошқарув принциплари) БМТ Бош Ассамблеясининг 1990 йил 14 декабрдаги 45/112-сонли Резолюцияси билан қабул қилинганлиги ва резолюцияда барча аъзо давлатлар жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича дастурлар ишлаб чиқишда Ар-Риёд бошқарув принципларини миллий қонунчиликда, давлат сиёсати ва амалиётда қўллашга чақирилганлиги таъкидланди.

Умуман олганда Ар-Риёд бошқарув принциплари БМТ Бош Ассамблеяси Резолюцияси билан қабул қилинганлиги бўлиб, тавсиявий характерга эга ҳужжат ҳисобланади.

Шундан келиб чиқиб, миллий қонунчиликка Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича кўрсатмаларининг асосий қоидаларини киритиш орқали вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси механизмларини такомиллаштириш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган.

Қонун лойиҳасида қатор қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш кўзда тутилмоқда.

Хусусан, Aр-Риёд кўрсатмаларининг 9-бандига асосланиб, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш сиёсатини амалга оширишда ёшларнинг иштироки муҳимлигидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тўғрисида”ги ва “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонунларига вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган тадбирларга ёшларни жалб қилиш бўйича нормалар билан тўлдириш таклиф этилмоқда.

Мазкур халқаро ҳужжатнинг 24-бандида ижтимоий хавф остида бўлган ёшларга алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги кўрсатилган. Шунингдек, профилактика характеридаги ихтисослаштирилган дастурларни, ўқув материаллари, дастурлари, услублари ва тегишли воситаларини ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланиш зарурлиги кўрсатилган. Шу муносабат билан, “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 13-моддасига (Таълим идоралари ва таълим муассасалари) тегишли ўзгартиришлар киритиш кўзда тутилмоқда.

Aр-Риёд кўрсатмаларининг 55-бандига асосан “Қурол тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 21-моддасида (Фуқаролик ва хизмат қуроллари ва ўқ-дориларига эгалик қилиш) ва 22-моддасида (Қурилиш ва қурол ва ўқ-дориларни намойиш қилиш) қурол эгаларининг сақлаш, сақлаш хавфсизлигини таъминлаш ва вояга етмаганларни қуроллардан чекланишини назарда тутувчи тузатишлар, 59-бандига асосан эса, ёшлар ва болаларни гиёҳвандлик ва гиёҳванд моддалари савдоси билан шуғулланадиганлар ҳимоя қилиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 274-моддасига гиёҳванд, психотроп ва шу каби моддаларни истеъмол қилишда иштирок этганлик учун жиноий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги ўзгартириш киритилиши назарда тутилмоқда.

Шу каби ўзгартиш ва қўшимчаларни ўз ичига олган ушбу қонун лойиҳасининг дастлабки кўриниши юзасидан белгиланган тартибда Қонунчилик палатасининг барча фракциялари, қўмиталари, шунингдек, тегишли вазирлик, идора ва ташкилотларидан келиб тушган таклиф ва фикрлардан келиб чиқиб мазкур ҳужжатни янада такомиллаштиришга келишиб олинди.


Кўришлар сони: 466

Депутатлар минбари

Янгиликлар

19.09.2021
Трансплантация соҳасига оид қонун такомиллаштирилмоқда

Бугун энг муҳим йўналишлардан бири – органлар трансплантацияси саналади. Кейинги йилларда бу соҳага...

19.09.2021
Аҳоли томонидан берилган таклифлар қонун лойиҳасида ўз аксини топади

Ҳар бир соҳанинг ривожи унинг ҳуқуқий асоси билан боғлиқ. Қонун билан мустаҳкамланган соҳа барқарор...

18.09.2021
Инсон саломатлиги билан боғлиқ узоқ кутилган қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасида

Аввал хабар берганимиздек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, қуйи палата Девони ходимлари...

Тадбирлар тақвими