Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Болалар ва аёлларга нисбатан зўравонликнинг барча турларини тугатиш масаласи муҳокама қилинди

Болалар ва аёлларга нисбатан зўравонликнинг барча турларини тугатиш масаласи муҳокама қилинди

2021 йил 18 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси томонидан “БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадлари ҳафталиги” доирасида тадбир ўтказилди. Унда болалар ва аёлларга нисбатан зўравонликнинг барча турларини тугатиш борасида амалга оширилган ишлар атрофлича муҳокама қилинди.

Тадбирда депутатлар, Бош прокуратура, Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш, Халқ таълими, Мактабгача таълим, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирликлари, Ёшлар ишлари агентлиги, Бола ҳуқуқлари бўйича вакил ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Таъкидланганидек, БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламент назорати муҳим аҳамият касб этади. Шундан келиб чиқиб, Ҳукумат қарори билан 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифалар белгилаб олинган.

Тадбирда бугунги кунда тазйиқ ва зўравонликка учраган фуқаролар ҳақида маълумот шакллантириш, улар билан ишлаш, реабилитация марказлари фаолияти самарадорлигини ошириш борасида амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг маълумотига кўра, оилавий зўравонликнинг олдини олиш ва оилавий зўравонликдан жабр кўрганларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида “йўл харита”си тасдиқланиб, медиа-режа қабул қилинган. Таъкидланишича, жорий йилда зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказларига 4205 нафар фуқаро мурожаат қилган. Уларнинг 3827 нафари аёллар, 169 нафари болалар ва 209 нафари эркаклардир.

Муҳокамалар давомида йўналишда олиб борилган ишлар таҳлил қилиниб, ҳудудларда аниқланган камчиликларни бартараф этиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар белгилаб олинди.

Шунингдек, депутатлар томонидан жамиятда ва оилада маънавий-ахлоқий муҳитни мустаҳкамлаш, зўравонликка қарши муросасизлик руҳини шакллантириш, болалар ва аёлларнинг ҳуқуқларини ҳурмат қилиш, ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида ҳуқуқ устуворлиги принципини тўла қарор топтириш юзасидан фикр-мулоҳаза ва таклифлар билдирилди.

Тадбир якунида қўйилган мақсад ва вазифаларга эришиш бўйича келгуси режалар юзасидан маслаҳатлашувлар ўтказилди ҳамда келишув асосида шу каби форматда муҳокамаларни доимий равишда ўтказишга келишиб олинди.


Кўришлар сони: 231

Депутатлар минбари

Янгиликлар

30.07.2021
Директорлик лавозими учун танлов жараёнлари шаффофми?

2021 йил 30 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари ...

30.07.2021
Депутат аралашуви билан муаммога ечим топилди

Депутат сўрови – бу депутатнинг тегишли ҳудудда жойлашган давлат ҳокимияти ва бошқарув органларинин...

30.07.2021
Қонуннинг ҳудуддаги ижроси атрофлича муҳокама қилинди

Йиғилишда Қашқадарё ва Жиззах вилоятларида “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси...

Тадбирлар тақвими