Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётган фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш ҳолати назорат-таҳлил тартибида ўрганилди

Муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётган фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш ҳолати назорат-таҳлил тартибида ўрганилди

Кейинги йилларда мамлакатимизда Қуролли кучларни модернизация қилиш ва уларнинг жанговар тайёргарлигини ошириш, замонавий, ихчам, ҳаракатчан ва яхши қуролланган армиянинг юртимиз хавфсизлиги, барқарорлиги, сарҳадларимизнинг дахлсизлиги, халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаётини ишончли ҳимоя қилишини тубдан яхшилаш бўйича кўлами ва маъно-мазмунига кўра улкан ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, Қуролли кучлар сафини руҳан ва жисмонан соғлом, ватанпарвар ёшлар билан бутлаш, уларни тиббий кўрикдан ўтказиш ишларининг қай даражада ташкил этилиши миллий армиямизнинг куч ва салоҳиятини белгилаб берувчи муҳим омиллардан бири ҳисобланади.

Шундан келиб чиқиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан Тошкент шаҳри, Хоразм, Бухоро ва Андижон вилоятларида муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётган фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш ҳолати назорат-таҳлил тартибида ўрганилди. Мазкур ўрганиш якунлари 2021 йил 16 июнь куни қўмитанинг йиғилишида атрофлича муҳокама қилинди.

Йиғилишда Қонунчилик палатаси депутатлари, Мудофаа вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлардаги мудофаа бўлимларида ташкил этилган ҳарбий-тиббий комиссиялар ва ҳудудий тиббий комиссиялар масъул раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Таъкидланганидек, муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётган фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Қонун, Президентимизнинг 2018 йил 25 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисида”ги, 2020 йил 6 мартдаги  “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий хизматга чақириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари асосида амалга оширилмоқда.

Қўмита томонидан ўрганишлар жараёнида чақирилувчиларни ҳарбий хизматга чақириш тизимини такомиллаштириш, ҳарбий хизматга чақирилаётган фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш, мазкур жараённи амалга оширишда очиқлик ва ошкораликни таъминлаш, шунингдек муддатли ҳарбий хизматга чақириш жараёнидаги бир-бирини такрорловчи тадбирларга барҳам бериш бўйича кўрилаётган чораларнинг самарадорлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Шу билан бирга, Мудофаа ишлари бўлимларида фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга чақириш вақтидаги ташкил этилган тиббий кўрик ҳолати, тиббий кўрикдан ўтказиш сифати ва самарадорлигини ошириш борасида амалга оширилган ишлар ўрганилди ва таҳлил қилинди.

Ушбу соҳада 2020 йил 6 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий хизматга чақириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан “Фуқароларни муддатли ҳарбий ва муқобил хизматларга чақириш, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга олиш бўйича комиссиялар фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги Низомга кўра, фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга чақиришнинг янги тизими жорий қилинган. Хусусан, чақирилувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш, соғлиги даражасини аниқлаш ва даволанишга йўналтириш учун мудофаа ишлари бўлимлари ҳузурида ҳудудий тиббий комиссия, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар йиғиш пунктларида ҳарбий-тиббий комиссия фаолияти йўлга қўйилган. Натижада муддатли ҳарбий хизматга чақириш жараёнидаги бир-бирини такрорловчи тадбирларга барҳам берилган. 

Тадбирда қайд этилганидек, 2021 йилги чақирув мавсумида мудофаа ишлари бўлимларида фуқароларни тиббий  кўрикдан ўтказиш учун 188 та ҳудудий тиббий комиссиялар тузилиб, уларга соғлиқни сақлаш тизимидан 1500 нафардан ортиқ малакали мутахассислар жалб этилган ҳамда 284 мингдан ортиқ чақирилувчилар тиббий кўрикдан ўтказилган. Мудофаа ишлари бошқармалари қошида тузилган 14 та ҳарбий -тиббий комиссиялар таркибига 45 нафардан зиёд малакали тиббий  мутахассислар соғлиқни сақлаш соҳасидан, мудофаа вазирлиги ҳарбий тиббий муассасаларидан 60 га яқин ҳарбий тиббий ходимлар жалб қилинган.

Муҳокамаларда депутатлар чақирилувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш билан боғлиқ ўз ечимини кутаётган айрим масалаларга эътибор қаратди ва уларни бартараф этиш бўйича ўзларининг таклифларини бердилар. Шунингдек, депутатлар ўрганиш жараёнларидан келиб чиқиб, чақирув пунктларининг моддий-техник базасини янада яхшилаш, зарур тиббий жиҳозлар билан таъминлаш, тиббий комиссия аъзоларининг малакасини мунтазам ошириб бориш, уларни рағбатлантириш каби масалаларни ҳам атрофлича муҳокама қилдилар.

Йиғилишда соҳанинг ҳуқуқий асосларини янада мустаҳкамлаш, хусусан тиббий кўрикдан ўтказиш сифати ва самарадорлигини ошириш, ҳарбий-тиббий ва ҳудудий тиббий комиссиялар фаолиятидаги мавжуд муаммоларни бартараф этишга қаратилган қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 219

Депутатлар минбари

Янгиликлар

19.09.2021
Трансплантация соҳасига оид қонун такомиллаштирилмоқда

Бугун энг муҳим йўналишлардан бири – органлар трансплантацияси саналади. Кейинги йилларда бу соҳага...

19.09.2021
Аҳоли томонидан берилган таклифлар қонун лойиҳасида ўз аксини топади

Ҳар бир соҳанинг ривожи унинг ҳуқуқий асоси билан боғлиқ. Қонун билан мустаҳкамланган соҳа барқарор...

18.09.2021
Инсон саломатлиги билан боғлиқ узоқ кутилган қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасида

Аввал хабар берганимиздек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, қуйи палата Девони ходимлари...

Тадбирлар тақвими