Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Аниқланган камчиликлар бартараф этилади

Аниқланган камчиликлар бартараф этилади

2021 йил 16 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси томонидан Президентимизнинг 2020 йил 11 декабрдаги “Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада жадал ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси Самарқанд ва Фарғона вилоятларида назорат-таҳлил тартибида ўрганиш якунларига бағишланган тадбир ўтказилди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Сув хўжалиги, Қишлоқ хўжалиги, Молия, Энергетика вазирликлари, “Агробанк” акциядорлик тижорат, “Ўзмиллийбанк” банклари, Самарқанд ва Фарғона вилоятлари ҳокимлиги вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда таъкидланганидек, мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш юзасидан вилоятларда муайян тадбирлар амалга оширилган. Хусусан, Самарқанд вилоятида 2021 йилда 19 минг 329 гектар майдонда сув тежовчи технологияларни жорий қилиш ҳамда суғориладиган 9 минг 800 гектар майдонларни лазерли ускуна ёрдамида текислаш орқали 29 минг 129 гектар майдонда сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш белгилаб олинган. Шунингдек, бугунги кунда 28 887 гектар майдонга томчилатиб суғориш ускуналарини ўрнатишга шартномалар тузилиб, 5 637 гектар майдонда томчилатиб суғориш ускуналари ўрнатилиб ишга туширилган. Шундан 5 552 гектар мевали боғ, ток ва бошқа экин майдонлари, 85 гектар пахта майдонида қурилиш ишлари якунланган.

Ўрганишларда маълум бўлдики, Фарғона вилоятида жорий йил якунига қадар вилоят бўйича 18 000 гектар пахта, 2 228 гектар боғ, 1 450 гектар узум етиштириладиган майдонларни томчилатиб суғориш, 2 700 гектар майдонда ёмғирлатиб суғориш тизими, 15 800 гектар майдонлар, шундан 4 200 гектар шоли етиштириладиган майдонларни лазерли ускуна орқали текислаш ишларини амалга ошириш режалаштирилган.

Бугунги кунда 21 678 гектар майдонга томчилатиб суғориш ускуналарини ўрнатишга шартномалар тузилиб, 3 548 гектар майдонда томчилатиб суғориш ускуналари ўрнатилиб ишга туширилган. Ўрганишлар давомида амалга оширилган ишлар билан бир қаторда чора-тадбирлар дастурининг айрим бандларида назарда тутилган тадбирнинг бажарилиши кечиктирилган. Жумладан, жорий 1 апрелга қадар сувни тежайдиган суғориш технологиялари жорий қилинган майдонларга сервис хизмат кўрсатишни ташкил қилиш ҳамда ҳар бир туманда камида битта сув тежовчи технологияларнинг асбоб-ускуналари ва бутловчи қисмлари савдо шохобчасини ташкил қилиш белгиланган бўлишига қарамасдан, аксарият туманларда ташкил этилмаган.

Шунингдек, 2021 йил 10 апрелига қадар талабгорлар билан сув ва электр энергияси истеъмоли бўйича тегишли шартномалар расмийлаштириш ҳамда талабномага мувофиқ электр энергияси ва сув билан узлуксиз таъминлаш белгиланган бўлса-да, шартномалар тўлиқ расмийлаштирилмагани маълум бўлди. Бу ўз навбатида, сув истеъмолчилари уюшмаси (СИУ) томонидан талабгорларга сувни тўғри тақсимлашда мураккабликлар келтириб чиқармоқда.

Қайд этилганидек, тижорат банклари томонидан фермер хўжаликларига мазкур технологияни жорий этиш учун имтиёзли асосда кредит ажратилиши кўзда тутилган бўлса-да, ҳозирги кунда ушбу фермер хўжаликларига ресурс йўқлиги айтилиб кредит ажратилиши мавҳумлиги билдирилган.

Тадбирда кун тартибидаги масала атрофлича муҳокама қилиниб, аниқланган камчиликларни бартараф этишган қаратилган қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 140

Депутатлар минбари

Янгиликлар

29.07.2021
Кун тартибидаги масалалар Парламент комиссияси томонидан атрофлича кўриб чиқилди

2021 йил 29 июль куни Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари...

28.07.2021
Қисқа сатрларда

Қонун ижодкорлиги фаолияти қонунчилик палатаси фаолиятининг энг муҳим, биринчи галдаги йўналишидир....

28.07.2021
Қисқа сатрларда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ўз фаолиятини мамлакатимизда олиб борилаётган кўламдор ислоҳотлар, х...

Тадбирлар тақвими