Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Экологик барқарорликни таъминлаш — устувор вазифа

Экологик барқарорликни таъминлаш — устувор вазифа

Шу кунларда Тошкент шаҳрида “Барқарор ривожланиш мақсадлари ҳафталиги” доирасида қатор тадбирлар ўтказилмоқда. Ҳафталик доирасида Олий Мажлис палаталари қўмиталари томонидан барқарор ривожланиш соҳасидаги барча миллий мақсадлар бўйича туркум давра суҳбатлари ўтказилмоқда.

2021 йил 14 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси томонидан “Шаҳарлар ва аҳоли яшаш пунктларининг очиқлиги, хавфсизлиги ва экологик барқарорлигини таъминлаш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, вазирлик ва идоралар, жамоатчилик вакиллари ҳамда хорижий экспертлар иштирок этди.

Давра суҳбатида барқарор ривожланиш соҳасидаги 11-мақсад этиб белгиланган “Шаҳарлар ва аҳоли яшаш пунктларининг очиқлиги, хавфсизлиги ва экологик барқарорлигини таъминлаш” масаласи муҳокама қилинди.

Кун тартибидаги масала юзасидан Қурилиш, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирликлари, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси мутасаддиларининг миллий мақсадлар ва вазифалар бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан ахборотлари эшитилди.

Тадбирда қайд этилганидек, бугунги кунда белгиланган вазифалар ижроси юзасидан вилоят марказлари, Нукус ва Тошкент шаҳарларида атроф-муҳитга таъсир хавфи юқори бўлган 685 та корхона ва ташкилотларнинг атмосфера ҳавосига, сув муҳитига ҳамда ерларнинг ифлослантирилиши бўйича мониторинг кузатувлари олиб борилмоқда.

Таҳлил натижаларига кўра, жорий йилнинг I чорагида 403 та корхонанинг 1413 та манбасида мониторинг амалга оширилди. Мазкур жараёнда 136 та объектнинг 169 та манбасида табиий муҳитни рухсат этилган меъёрдан ортиқ ифлослантириш ҳолатлари аниқланиб, бартараф этиш чоралари кўрилди.

Шунингдек, 2021-2023 йилларда Ўзбекистон Республикасидаги йирик саноат корхоналарида чанг-газларни тутиб қолиш самарадорлигини янада оширишга қаратилган чора-тадбирлар дастури тасдиқланди. Унда 53 та корхонадаги 294 та чанг-газ тозалаш ускуналарини таъмирлаш ҳамда атмосферага чиқарилаётган зарарли моддаларни камайтириш кўзда тутилган.

Таъкидланганидек, 2021-2025 йилларда республика, вилоят ва туман аҳамиятига эга бўлган 32 та оқова сув тозалаш иншоотларини реконструкция қилиш режалаштирилган. Ҳозирги вақтда Жиззах, Гулистон, Ширин ва Янгиер шаҳарларининг канализация тизимини реконструкция қилиш ишлари бошланган. Шунингдек, Хоразм, Наманган ва Қашқадарё вилояти марказларининг тозалаш иншоотлари бўйича лойиҳалаш, техник иқтисодий асослар ишлаб чиқилмоқда.

Давра суҳбатида шаҳарлар ва аҳоли яшаш пунктларининг очиқлиги, хавфсизлиги ва экологик барқарорлигини таъминлаш юзасидан қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 280

Депутатлар минбари

Янгиликлар

30.07.2021
Директорлик лавозими учун танлов жараёнлари шаффофми?

2021 йил 30 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари ...

30.07.2021
Депутат аралашуви билан муаммога ечим топилди

Депутат сўрови – бу депутатнинг тегишли ҳудудда жойлашган давлат ҳокимияти ва бошқарув органларинин...

30.07.2021
Қонуннинг ҳудуддаги ижроси атрофлича муҳокама қилинди

Йиғилишда Қашқадарё ва Жиззах вилоятларида “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси...

Тадбирлар тақвими