Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Археологик ёдгорликларнинг ягона электрон давлат реестри жорий этилади

Археологик ёдгорликларнинг ягона электрон давлат реестри жорий этилади

2021 йил 14 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан “Археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган семинар ўтказилди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Фанлар академияси вакиллари, Туризм ва спорт вазирлиги ходимлари ҳамда журналистлар иштирок этди.

Таъкидланганидек, юртимиз ҳудудида даврлар ва буюк воқеалар нишоналарини сақлаб келаётган кўплаб тарихий ва маданий ёдгорликлар мавжуд. Меъморий дурдоналар, археологик ёдгорликлар, ноёб топилмалар, шунингдек қадимги донишмандлик ва диний дунёқараш хусусиятлари билан уйғунлашган элатлар ва қабилаларнинг турли хил урф-одатлари, анъаналари Ўзбекистон халқининг фан ва маданият бойлигига айланган.

Мазкур қонун лойиҳаси соҳадаги мавжуд муаммоларни ҳал қилиш, қонунчиликдаги бўшлиқлар ва қарама-қаршиликларни бартараф этиш мақсадида ишлаб чиқилган.

Лойиҳада илмий асосланган терминологияни акс эттириш, археологик ёдгорликларнинг ягона электрон давлат реестрини жорий этиш, давлат қўриқхонасини яратиш орқали археологик жойлар ва археологик буюмларни ҳисобга олиш тизимини ислоҳ қилиш масалалари ўз аксини топган. Бу ўз навбатида, Ўзбекистоннинг археологик меросини ҳар томонлама сақлаш, тарихий-маданий мерос объектларини ўрганиш, уларни давлат томонидан муҳофаза қилиш ва оммалаштириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишда муҳим омил бўлади.

Қонун лойиҳасида шунингдек, моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, илмий ўрганиш, улардан оқилона фойдаланиш ва юртимизнинг сайёҳлик салоҳиятини оширишда уларнинг ўрни ва аҳамиятини ошириш ҳамда моддий маданий мерос соҳасидаги давлат назоратини тубдан такомиллаштириш белгиланмоқда.

Маданий мерос жамият асосини, халқимизнинг авлоддан-авлодга ўтиб келаётган маънавий қадриятлари ва анъаналарини мустаҳкамлайдиган омил ҳисобланади. Тарихий ва маданий ёдгорликлар ҳар бир одамга таъсирини кўрсатиб, ўзига мафтун қилади ва ғурурлантиради. Шундан келиб чиқиб, депутатлар лойиҳадаги айрим моддаларни чиқариб, уларнинг ўрнига тўғридан-тўғри ишлайдиган нормаларни қўшиш таклифини билдирдилар.

Семинарда депутатларнинг саволларига тегишли вазирлик ва идораларнинг мутасаддилари батафсил жавоблар беришди. Шунингдек, қўмита аъзолари томонидан қонун лойиҳасини такомиллаштириш юзасидан қатор таклиф ва тавсиялар берилди.

Тадбирда қонун лойиҳаси юзасидан билдирилган таклиф ва тавсиялар умумлаштирилиб, лойиҳани такомиллаштириш жараёнида кўриб чиқиладиган бўлди.


Кўришлар сони: 246

Депутатлар минбари

Янгиликлар

19.09.2021
Трансплантация соҳасига оид қонун такомиллаштирилмоқда

Бугун энг муҳим йўналишлардан бири – органлар трансплантацияси саналади. Кейинги йилларда бу соҳага...

19.09.2021
Аҳоли томонидан берилган таклифлар қонун лойиҳасида ўз аксини топади

Ҳар бир соҳанинг ривожи унинг ҳуқуқий асоси билан боғлиқ. Қонун билан мустаҳкамланган соҳа барқарор...

18.09.2021
Инсон саломатлиги билан боғлиқ узоқ кутилган қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасида

Аввал хабар берганимиздек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, қуйи палата Девони ходимлари...

Тадбирлар тақвими