Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Истеъмолчиларнинг ахборот хабардорлигини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар ҳолати қандай?

Истеъмолчиларнинг ахборот хабардорлигини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар ҳолати қандай?

2021 йил 29 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитасининг ташаббуси билан “Бозор муносабатларига замонавий ахборот тизимлари жорий этилишининг афзалликлари” мавзусида онлайн давра суҳбати ўтказилди.

Семинарда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг мутасадди вакиллари иштирок этдилар.

Давра суҳбатини ўтказишдан мақсад — “Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни назорат ва мониторинг қилишнинг автоматлаштирилган ахборот тизими” ва “Smаrt cоnsumеr” ахборот тизимлари юзасидан соҳа мутахассислари ва депутатларнинг фикр-мулоҳазаларини ўрганган ҳолда Давлат дастурида белгиланган вазифаларни ўз вақтида ҳамда сифатли бажарилишига кўмаклашишдан иборат.

Йиғилишда таъкидланганидек, сўнгги йилларда юртимизнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ҳаётига рақамли технологияларнинг янада кенг жорий этилиши кўплаб соҳаларнинг ривожланишида муҳим омил бўлмоқда. Хусусан, иқтисодиёт тармоқларига ахборот технологияларнинг босқичма-босқич жорий этиб борилиши, мазкур тармоқларда фаолият юритишни енгиллаштириш билан бир қаторда, очиқлик ва шаффофликка асосланган кучли бозор муносабатларини яратишга асос бўлмоқда. Бу эса ўз навбатида, мамлакатимиз аҳолиси учун қулайликлар яратмоқда ва юртимизнинг инвестицион жозибадорлигини оширмоқда.

Мамлакатнинг иқтисодий тараққиётига ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга хизмат қилиши кутилаётган ана шундай ахборот тизимларидан бири — “Smаrt cоnsumеr” Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан ишлаб чиқилмоқда.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги директорининг ўринбосари А. Қурбоновга кўра, мазкур ахборот тизими истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва истеъмолчиларнинг ахборот хабардорлигини ошириш мақсадида тайёрланмоқда. Ахборот тизими истеъмолчиларга онлайн тарзда Агентликка мурожаат юбориш, истеъмолчиларнинг коммунал ташкилотларга қилган мурожаатларини сифатли кўриб чиқилишини Агентлик томонидан доимий мониторинг ва назорат қилиб бориш, онлайн тарзда мутахассислардан маслаҳат ва ҳуқуқий ахборот олиш имкониятларини беради.

Шунингдек, истеъмолчиларга идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш тизими жорий қилинган маҳсулотлар тўғрисида маълумот олиш имконини яратиш мақсадида “Smart consumer” сайтини “Asl belgisi” маҳсулотларни маркировкалаш ва кузатиб бориш миллий ахборот тизими билан интеграция қилиш юзасидан ишлар олиб борилмоқда.

Қайд этилганидек, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни назорат ва мониторинг қилишнинг автоматлаштирилган ахборот тизими ишлаб чиқилмоқда.

Ушбу тизим ҳақида вазирликнинг бошқарма бошлиғи Ш. Шоҳаъзамий маълумот бериб ўтди.

Таъкидланишича, автоматлаштирилган ахборот тизими лойиҳасини жорий этишдан мақсад — лойиҳаларнинг амалга оширилишини ҳисобга олиш, назорат ва мониторинг қилиш жараёнларини автоматлаштириш, лойиҳаларнинг муддати, бюджети, мақсадлари ва кўрсаткичларига риоя қилинишини назорат қилиш, лойиҳаларнинг амалга оширилиш ҳолати бўйича даврий маълумотларни тўплашни ва ҳисоботларини ташкил этиш ва бошқалардан иборат.

Тадбирда депутатлар соҳада олиб борилаётган ишларни эътироф этиб, ушбу тизимларни тезроқ амалиётга жорий этиш бўйича ўзларининг таклифлари, фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Кун тартибидаги масала юзасидан қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 592

Депутатлар минбари

Янгиликлар

13.05.2021
Сувдан фойдаланиш ва сув ресурсларини бошқариш муаммолари муҳокама марказида

Сув ресурслари бўйича Осиё миллий ассамблеяси маслаҳат кенгашининг3-йиғилиши видеоконференц алоқаси...

12.05.2021
Ҳамкорлик алоқалари янги босқичда ривожланади

Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Канада парламенти Жамоат палатаси...

12.05.2021
Facebook, TikTok, Telegram ва шу каби коммуникация платформалари ўз техник воситаларини Ўзбекистон ҳудудига ўтказишлари шарт

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари...

Тадбирлар тақвими