Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Бюджет маблағларининг нотўғри сарфлангани қўмита аъзоларининг жиддий эътирозига сабаб бўлди

Бюджет маблағларининг нотўғри сарфлангани қўмита аъзоларининг жиддий эътирозига сабаб бўлди

2021 йил 29 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан “Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида ажратилган давлат бюджети маблағларининг тўғри ва самарали сарфланишини Жиззах вилоятида назорат-таҳлил тартибида ўрганиш” якунларига бағишланган йиғилиш видеоконференц алоқа шаклида ўтказилди.

Тадбирда депутатлар, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Жиззах вилояти ҳокимлиги ҳамда бандлик бош бошқармалари раҳбарлари иштирок этдилар.

Қайд этиш жоиз, ўрганишда асосий эътибор Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратилиши ҳамда Жамоат ишлари жамғармаси маблағларининг мақсадли сарфланишига қаратилди.

Таъкидланганидек, мамлакатимиз аҳолисини ижтимоий ҳимоялашни кучайтириш, ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, касбга ўқитиш, ишсиз фуқароларга субсидия маблағларини ажратиш йўналишларида Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси томонидан катта миқдорда маблағлар ажратилмоқда. Хусусан, 2020 йил давомида Жиззах вилоятининг 13 та туман (шаҳар)ларидан жами 49 685 нафар иш билан банд бўлмаган фуқаролари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиниб, уларга жамоат ишлари жамғармаси ҳисобидан 36172,6 млн. сўм иш ҳақлари тўлаб берилган.


Шунингдек, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2020 йилда 2848 нафар фуқарога ажратилган субсидиялар миқдори 4442.0 млн. сўмни ташкил этган. Шундан 1678.1 млн сўми 1127 нафар аёлларга, 1145.0 млн сўми эса 781 нафар ёшларга ажратилган.

Бундан ташқари, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оилаларда истиқомат қилувчи ишсиз фуқароларга енгил типдаги иссиқхоналар қуриши, томорқасида экиш учун уруғ, кўчатлар харид қилиш ва суғориш воситаларини ҳарид қилиш учун жами 2362 нафар ишсиз фуқароларга 4227,5 млн. сўм миқдорида субсидия маблағлари ажратилган.

Тадбирда қайд этилганидек, назорат-таҳлил давомида Ишчи гуруҳи томонидан ишсиз фуқароларни жамоат ишларига жалб қилиш бўйича амалга оширилган ишлар таҳлил қилинганда ижобий ишлар билан бирга айрим хато ва камчиликлар борлиги ҳам аниқланди. Хусусан, жамоат ишларига вақтинчалик жалб қилинган фуқароларга белгилангандан кўра ортиқча кунларга хақ тўланиши, жамғарма маблағлари ҳисобидан олинган асосий воситалар, майда асбоб-ускуналар ва анжомларни ижарага бериш талаблари ижросини амалга оширмаганлиги, фуқароларга ойлик иш ҳақлари аванс шаклда берилмасдан, бир йўла ойлик иш ҳақи сифатида тўлаб берилиб Меҳнат кодекси талаблари бузилганлиги каби ҳолатлар аниқланган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги Қонунда енгил типдаги иссиқхона қуриш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 бараваригача субсидия ажратиш белгиланган бўлса-да, ўрганиш ўтказилган Янгиобод ва Бахмал туманлари Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари томонидан енгил типдаги иссиқхона қуриш учун фақатгина базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида субсидия маблағлари ажратиб келинган. Шу билан бирга енгил конструкцияли иссиқхоналардан самарали фойдаланиш меҳнат инспекторлари томонидан назорат қилинмагани, жамоат ишларини мониторинг қилиш ҳажми ортганлиги, лекин бу борада ҳали ҳам эски тартибда иш олиб борилаётганлиги халқ вакилларининг танқидига сабаб бўлди.


Депутатлар қайд этганидек, бу каби ҳолатлар бюджет маблағларини талон-тарож қилишга шароит яратмоқда. Шу нуқтаи назардан, 2021 йил 20 апрелдаги “Давлат маблағлари ҳисобидан банд бўлмаган аҳолига берилаётган субсидия, грант, нафақа ва бошқа тўловларнинг мақсадли ва самарали ишлатилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамасининг қарори айнан шундай ноқонуний ишларни, шунингдек бюджет маблағларини мақсадли сарфланиши устидан мониторинг ва назоратни таъминлашга, ижтимоий контрактга имзо қўйган фуқароларнинг эса масъулиятини янада оширишга хизмат қилиши иштирокчилар томонидан эътироф этилди.

Йиғилишда мазкур масала юзасидан тегишли ташкилотларнинг ахборотлари эшитилди.

Қизғин баҳс-мунозара, савол-жавобларга бой тарзда ўтган йиғилиш якунида билдирилган фикр-мулоҳаза ва таклифлар асосида Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасининг тегишли қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 272

Депутатлар минбари

Янгиликлар

13.05.2021
Сувдан фойдаланиш ва сув ресурсларини бошқариш муаммолари муҳокама марказида

Сув ресурслари бўйича Осиё миллий ассамблеяси маслаҳат кенгашининг3-йиғилиши видеоконференц алоқаси...

12.05.2021
Ҳамкорлик алоқалари янги босқичда ривожланади

Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Канада парламенти Жамоат палатаси...

12.05.2021
Facebook, TikTok, Telegram ва шу каби коммуникация платформалари ўз техник воситаларини Ўзбекистон ҳудудига ўтказишлари шарт

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари...

Тадбирлар тақвими