Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи муҳокама қилинди

Ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ёшлар масалалари бўйича комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Президентимизнинг “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолиятини ташкил этиш ҳамда ёшларнинг тадбиркорликка оид ташаббусларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ва “Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонида белгиланган вазифалар муҳокама қилинди.

Қайд этилганидек, мазкур ҳужжатларга мувофиқ, Ёшларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш, уларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда Ёшлар саноат зоналари ташкил этишда Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади.

Бундан ташқари ёшлар саноат зоналарини ташкил қилишда ва тадбиркорлик фаолиятини бошлашда ташқи бозорларда талаб юқори бўлган ва импортнинг ўрнини босувчи, юқори кўшилган кийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил этиш ҳамда хизматлар кўрсатиш соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш кўзда тутилмоқда.

Ҳар иккала ҳужжатнинг мазмун-моҳиятини, улар асосида берилаётган кенг имкониятларни ёшлар орасида кенг тарғиб қилиш, белгиланган вазифаларнинг тўлиқ ижросини таъминлаш мақсадида комиссия ўз олдига бир қатор вазифаларни белгилаб олдилар.

Тадбирда Ёшлар масалалари бўйича комиссияси ҳамда Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти жойларда ажратилаётган ер майдонлари, кредитларнинг мақсадли сарфланиши, уларнинг ўз егаларига берилиши устидан парламент назоратини олиб боришга келишиб олдилар.


Тадбир ташкилотчилари

Ёшлар масалалари бўйича комиссия

Кўришлар сони: 171

Депутатлар минбари

Янгиликлар

13.05.2021
Сувдан фойдаланиш ва сув ресурсларини бошқариш муаммолари муҳокама марказида

Сув ресурслари бўйича Осиё миллий ассамблеяси маслаҳат кенгашининг3-йиғилиши видеоконференц алоқаси...

12.05.2021
Ҳамкорлик алоқалари янги босқичда ривожланади

Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Канада парламенти Жамоат палатаси...

12.05.2021
Facebook, TikTok, Telegram ва шу каби коммуникация платформалари ўз техник воситаларини Ўзбекистон ҳудудига ўтказишлари шарт

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари...

Тадбирлар тақвими