Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Хотин-қизларнинг ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш масаласи муҳокама қилинди

Хотин-қизларнинг ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш масаласи муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси томонидан “Бахтли оналикнинг-ҳуқуқий асослари” мавзусида тадбир ўтказилди.

Таъкидланганидек, мамлакатимиздаги кенг кўламли демократик ислоҳотлар жараёнида аёллар ҳуқуқи ва манфаатларини таъминлаш, оналик ва болаликни тиббий-ижтимоий муҳофазаси масалаларига доимий равишда эътибор қаратиб келинмоқда. Аёллар соғлигини муҳофаза қилиш чоралари, тиббий хизмат қамровини кенгайтириш, оилада соғлом фарзандни дунёга келтириш ва тарбиялашни таъминлаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Шунингдек, аҳолининг барча қатлами учун қулай бўлган, сифатли ва замонавий тиббий ёрдам кўрсатиш, касалликларни барвақт аниқлаш вазифалари қўйилди. Ушбу соҳада белгиланган дастурларнинг ўз вақтида амалга оширилиши туфайли оналар ва болаларнинг ўлими, касалланиш сони сезиларли даражада камайди.

Йиғилишда бугун ҳудудларда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, уларнинг миллий қонунчиликда белгиланган ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида аниқланган камчиликлар ҳақида ҳам сўз борди.

Шунингдек, ОАВда гендер мавзуларининг ёритилишидаги муаммоларга ҳам тўхталиб ўтилди. ОАВ орқали ёритилаётган аёллар мавзуларида асосан уларнинг ожиза, ижтимоий масалалар билан банд, бола тарбияси ёки рўзғор юмушлари билан оввора ҳолда тасвирланиши жамиятда аёлларга нисбатан айнан мана шундай қарашларнинг сингиб боришига сабаб бўлмоқда.

Юртимизда хотин-қизлар нашрларининг кўпайишини ахборот бозоридаги бундай турдаги газета-журналларга бўлган эҳтиёж ўсиши ҳамда жамиятда хотин-қизлар ижтимоий фаоллиги ошгани билан изоҳласа бўлади. Айнан аёллар учун мўлжалланган нашрлар сони республика миқёсида 30 тадан ошди. Аммо бу ҳам гендер масалаларини ёритиш борасидаги муаммоларга ечим бўла олаётгани йўқ.

Тадбир якунида аниқланган камчиликлар юзасидан билдирилган фикр-мулоҳаза ва таклифлар асосида қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 345

Депутатлар минбари

Янгиликлар

13.05.2021
Сувдан фойдаланиш ва сув ресурсларини бошқариш муаммолари муҳокама марказида

Сув ресурслари бўйича Осиё миллий ассамблеяси маслаҳат кенгашининг3-йиғилиши видеоконференц алоқаси...

12.05.2021
Ҳамкорлик алоқалари янги босқичда ривожланади

Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Канада парламенти Жамоат палатаси...

12.05.2021
Facebook, TikTok, Telegram ва шу каби коммуникация платформалари ўз техник воситаларини Ўзбекистон ҳудудига ўтказишлари шарт

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари...

Тадбирлар тақвими