Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Мудофаа ва миллий хавфсизликни таъминлаш — устувор вазифа

Мудофаа ва миллий хавфсизликни таъминлаш — устувор вазифа

Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш Олий мактабида “Ўзбекистон Республикасининг ҳарбий хавфсизлигини таъминлаш масалалари: муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари” мавзусида илмий-амалий семинар ўтказилди.

Семинарда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси ўринбосари А.Ҳамроев, аъзолари Т.Каримов, Т.Чориевлар қатнашди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикасининг мудофаа ва миллий хавфсизлигини таъминлаш функциясини амалга ошириш учун стратегик мақсадлар, вазифалар, соҳаларни белгиловчи — миллий хавфсизлик концепцияси, ташқи сиёсий фаолият концепцияси, мудофаа доктринаси каби концептуал ҳуқуқий асослар ишлаб чиқилган.

Илмий-амалий семинарда қўмита аъзолари Ўзбекистон хавфсизлиги ва мудофаасини таъминлаш учун қурол-яроғ,  ҳарбий ва махсус техника, ўқ-дорилар ишлаб чиқариш, таъмирлаш, модернизация қилиш, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий округлари қўшинларининг жанговар таркибини янада такомиллаштириш, шунингдек, бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш, ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг зиммасига юкланган хизмат вазифаларини бажаришлари учун зарур бўлган назарий билим, амалий кўникма ва малакаларни пухта эгаллаш имконини берадиган зарур шарт-шароитлар яратиш, ўқув-тарбия жараёнини узлуксиз равишда такомиллаштириб бориш, ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг малакасини оширишда ўқитишнинг онлайн шаклини кенг қўллаш каби масалалар бўйича фикр ва мулоҳазалар баён этишди.

Шунингдек илмий-амалий семинарда Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш Олий мактаби профессор-ўқитувчилари халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаётини ишончли таъминлаш ҳамда Қуролли Кучлар тизимида олиб борилаётган кенг миқёсидаги ислоҳотлар, жумладан, миллий армияни модернизация қилиш, ҳарбий-саноат комплексини яратиш ва ҳуқуқ-тартибот органлари фаолиятини такомиллаштириш, шунингдек, соҳада мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш масалаларини кенг ва атрофлича муҳокама этдилар.

 


Кўришлар сони: 151

Депутатлар минбари

Янгиликлар

08.04.2021
Депутатлар 279 та муаммони жойида ҳал этди

Қизғин ўтган мазкур учрашувлар давомида сайловчилар томонидан 616 та муаммо ва муаммоли вазият, ...

08.04.2021
Хотин-қизларнинг ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш масаласи муҳокама қилинди

Аёллар соғлигини муҳофаза қилиш чоралари, тиббий хизмат қамровини кенгайтириш, оилада соғлом фарзандни...

08.04.2021
Ўзбекистон — Саудия Арабистони: парламентлараро алоқаларнинг янги босқичи

Бугунги глобаллашув жараёнида давлатлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик ва яқин муносабатлар жуда муҳим...

Тадбирлар тақвими