Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

ЎзМТДП фракцияси аъзолари айрим нормаларга қарши чиқди

ЎзМТДП фракцияси аъзолари айрим нормаларга қарши чиқди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасида “Ижтимоий тадбиркорлик тўғрисида”ги қонун лойиҳаси қуйи палатадаги сиёсий партиялар фракцияларининг вакиллари иштирокида қизғин муҳокама қилинди.

Масала ўта долзарблиги, ижтимоий муҳтож аҳоли фаровонлигини таъминлашдаги аҳамиятидан келиб чиқиб, мазкур тадбирга қўмита ҳузуридаги эксперт гуруҳи аъзолари, Қонунчиик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти, Адлия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ходимлари, Ўзбекистон Ногиронлар жамияти, Кўзи ожизлар жамияти вакиллари, Андижон кўзи ожизлар ва карлар ўқув ишлаб чиқариш корхонаси раҳбарлари ҳамда журналистлар қатнаўдилар.

Бугунги кунда ижтимоий аҳамиятга молик муаммоларни ҳал этишда янги ёндашувларни тадбиқ этиш, халқаро тажрибада кенг қўлланиладиган усулларни жорий этиш муҳим аҳамиятга эга. Аҳолининг ижтимоий заиф қатламларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий аҳамиятга молик масалаларни ҳал этишда миллий бозордаги иқтисодий фаол иштирокчиларнинг ролини мустаҳкамлашга асосланган ижтимоий ривожланиш воситаларидан бири сифатида ижтимоий тадбиркорликни ривожлантириш долзарб ҳисобланади.

Амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ, аҳолининг ижтимоий заиф қатламлари учун иш ўринларини яратиш, ногиронлиги бўлган шахслар учун маҳсулот ва асбоб-ускуналар ишлаб чиқарадиган корхоналарга солиқ ва бошқа турдаги имтиёзлар белгиланган. Бироқ “ижтимоий тадбиркорлик”нинг ҳуқуқий тушунчаси ва ижтимоий тадбиркорликка оид муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш механизмлари аниқ белгиланмаган.

Тадбирда қўмита томонидан лойиҳани иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида амалга оширилган ишлар тўғрисида ахборот берилди.

Жумладан, қўмита аъзолари Тошкент шаҳридаги Кўзи ожизлар жамиятига қарашли “Дизайн принт”, “Тикув Зиё Файз”, “Металлург Кож” ҳамда “CHYOTKA” Ўқув ишлаб чиқариш корхоналарининг фаолияти билан яқиндан танишган. У ерда ишчи ходимларга, яъни ногиронлиги бўлган кўзи ожиз ишчи ходимларга яратилган шарт-шароитлар, корхона фаолияти ўрганилган. Ҳамда Андижон вилояти, Андижон шаҳрида мебель ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланаётган фабрикага ҳам бориб, қонун лойиҳаси юзасидан тегишли тушунтиришлар берилган. Қонун лойиҳасида белгиланаётган нормаларни атрофлича муҳокама қилинган. Уларни қийнаб келаётган муаммолар ўрганилиб, лойиҳа бўйича таклифлар олинган.

Фракциялараро бўлиб ўтган бахс мунозараларда барча сиёсий партия фракциялари лойиҳа юзасидан ўз муносабатларини билдирди.

Лойиҳанинг 13-моддаси кескин тортишувларга сабаб бўлди. Яъни, қўмита ва ЎзЛиДеП фракциясининг таклифи инобатга олиниб тадбиркорлик субъектлари ижтимоий корхона сифатида тан олиниши учун талаб қилинаётган мезонлардан бири, бу – ходимларнинг умумий сонида аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларига мансуб шахслар камида 70 фоизни эмас балки 50 фоизини ташкил этиши тўғрисидаги фикрлар ўртага ташланди. “Адолат” СДП ва Экология партияси фракцияси аъзолари бу таклифни қўллаб-қувватладилар.

Солиқ кодексига кўра, ижтимоий корхоналар қўшилган қиймат, фойда, айланмадан олинадиган ва мол-мулк солиқларидан озод қилинган. Ижтимоий тадбиркорлик паст даромадли фаолият тури бўлганлиги сабабли, унинг субъектларига солиқ имтиёзларидан ташқари қўшимча преференцияларни ҳам тақдим этиш лозимлиги ҳақидаги таклифлар илгари сурилди.

“Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси аъзолари эса, бозор иқтисодиёти шароитида барча тадбиркорлик субъектларига бир хил талаблар қўйилиши, қайсидур тадбиркорлик субъектига имтиёзлар берилишига қарши эканликларини билдирдилар.

ЎзХДП фракцияси аъзолари мамлакатимизда истиқомат қилаётган 700 мингдан зиёд ногиронлиги бўлган шахсларни хар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида қилинаётган ишларни эътироф этган ҳолда, мазкур қонун лойиҳасини қабул қилиниши имконияти чекланган шахсларни бандлигини таъминлашда, шу орқали уларни давлат ва жамият ҳаётида фаол иштирок этишида мавжуд имкониятларни янада кенгайтиришга, ижтимоий соҳани ривожлантиришга инвестициялар киритиш, миллий бозорни янги ижтимоий хизматлар ва товарлар билан тўлдириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратишини таъкидладилар.

Қизғин бахс-мунозаралар, тортишувлар асосида ўтган дебат якунида лойиҳани такомиллаштиришга оид билдирилган таклифларни инобатга олган ҳолда ялпи мажлис муҳокамасига иккинчи ўқишга киритишга келишиб олинди.


Кўришлар сони: 441

Депутатлар минбари

Янгиликлар

08.04.2021
Депутатлар 279 та муаммони жойида ҳал этди

Қизғин ўтган мазкур учрашувлар давомида сайловчилар томонидан 616 та муаммо ва муаммоли вазият, ...

08.04.2021
Хотин-қизларнинг ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш масаласи муҳокама қилинди

Аёллар соғлигини муҳофаза қилиш чоралари, тиббий хизмат қамровини кенгайтириш, оилада соғлом фарзандни...

08.04.2021
Ўзбекистон — Саудия Арабистони: парламентлараро алоқаларнинг янги босқичи

Бугунги глобаллашув жараёнида давлатлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик ва яқин муносабатлар жуда муҳим...

Тадбирлар тақвими