Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Суғурта фаолияти соҳасидаги муносабатларни бошқаришнинг ягона механизми яратилади

Суғурта фаолияти соҳасидаги муносабатларни бошқаришнинг ягона механизми яратилади

Жорий йилнинг 4 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси томонидан “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган семинар ўтказилди.

Семинарда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги вакиллари, суғурта компаниялари, соҳа экспертлари ҳамда мутахассислари иштирок этди.

Таъкидланганидек, “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги қонун лойиҳаси Президентимизнинг 2019 йил 2 августдаги қарори билан тасдиқланган 2019-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси суғурта бозорини жадал ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси”га асосан ишлаб чиқилган. Қонун лойиҳасини Олий Мажлис Қонунчилик палатасида биринчи ўқиш жараёнида унинг айрим нормалари депутатларнинг баҳс-мунозараларига сабаб бўлган эди. Хусусан, суғурта бозорини ривожлантириш агентлигининг суғурта хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг ҳимоясини кучайтириш, аҳоли ва тадбиркорларнинг суғуртага бўлган ишончини ошириш ҳамда суғурта бозорининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш юзасидан қонун лойиҳасининг тегишли моддаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича фикр ва мулоҳазалар билдирилган эди.

Семинарда юқоридаги масалалар юзасидан суғурта компаниялари томонидан суғурта даъволарини кўриб чиқиш муддатлари ва хужжатларни қисқартириш, суғурта ҳодисасини адолатли баҳолаш ва тўловларни тезкор тўлаш тизимини яратиш бўйича таклифлар бердилар.

Қайд этилганидек, қонун лойиҳасига суғурта бозори фаолиятини либераллаштириш ва инвесторлар учун жозибадорлигини оширишга оид нормаларнинг киритилиши мамлакатимиз суғурта компанияларининг жаҳон молия бозорларига интеграллашуви иқтисодиётимиз учун муҳим аҳамият касб этади. Шу сабабли, суғурта фаолияти соҳасидаги муносабатларни бошқаришнинг ягона механизмини яратиш, электрон суғурта тизимини ташкил этиш ва интернет орқали суғурта полисларини тақдим этиш каби масалалар семинарнинг асосий мавзуларига айланди.

Муҳокамаларда қонун лойиҳаси суғурта соҳасида тажрибадан ўтган миллий амалиёт ва халқаро тамойилларга асосланганлиги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги мутахассислари ҳамда экспертлар томонидан эътироф этилди.

Семинар якунида тадбир иштирокчилари томонидан билдирилган таклиф ва тавсияларни инобатга олиб қонун лойиҳасини халқ вакиллари томонидан иккинчи ўқишга киритиш учун фракциялар муҳокамасига киритиш мақсадга мувофиқ эканлиги таъкидланди.

 


Кўришлар сони: 335

Депутатлар минбари

Янгиликлар

08.04.2021
Депутатлар 279 та муаммони жойида ҳал этди

Қизғин ўтган мазкур учрашувлар давомида сайловчилар томонидан 616 та муаммо ва муаммоли вазият, ...

08.04.2021
Хотин-қизларнинг ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш масаласи муҳокама қилинди

Аёллар соғлигини муҳофаза қилиш чоралари, тиббий хизмат қамровини кенгайтириш, оилада соғлом фарзандни...

08.04.2021
Ўзбекистон — Саудия Арабистони: парламентлараро алоқаларнинг янги босқичи

Бугунги глобаллашув жараёнида давлатлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик ва яқин муносабатлар жуда муҳим...

Тадбирлар тақвими