Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари
Ноширлик соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг асослари такомиллаштирилмоқда
2021 йил 26 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси томонидан “Ноширлик фаолияти тўғрисида”ги қонун лойиҳаси юзасидан соҳа мутахассислари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.
Давра суҳбатида ноширлик соҳасининг ҳар томонлама ривожланиши учун қулай ва қонуний шарт-шароитларни белгилаш, соҳа истиқболини давлат томонидан кафолатлашнинг ҳуқуқий механизмларини ишлаб чиқиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Таъкидланишича, Ўзбекистон Республикасида “Ноширлик фаолияти тўғрисида”ги Қонун бундан чорак аср аввал – 1996 йилда қабул қилинган. Кейинги глобаллашув жараёнлари замонавий илғор тажрибаларни барча соҳалар қатори ноширлик соҳасига ҳам татбиқ этишни тақозо этмоқда.
Муҳокама этилаётган қонун лойиҳаси 7 боб ва 35 моддадан иборат. Унда ноширлик соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг асослари, ноширлик соҳасининг аниқ субъектлари ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ноширлик фаолиятини лицензиялаш тартиби бекор қилиниши ортидан ўрнатиладиган янги тизим – хабардор этиш орқали шуғулланиш мумкинлиги каби замонавий имкониятлар қонун билан мустаҳкамланмоқда.
Шунингдек, давра суҳбати давомида айрим нуфузли нашриёт раҳбарларининг мулоҳазалари ҳам тингланди. Билдирилган қатор таклифлар қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда кўриб чиқиш жараёнида фойдаланиш учун қабул қилинди.
Муҳокамалар якунида қўмита қарори қабул қилиниб, қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлис кун тартибига киритиш таклиф этилди.
Тадбир ташкилотчилари
Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси
Кўришлар сони: 222
Депутатлар минбари
Янгиликлар
Депутатлар 279 та муаммони жойида ҳал этди
Хотин-қизларнинг ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш масаласи муҳокама қилинди
Ўзбекистон — Саудия Арабистони: парламентлараро алоқаларнинг янги босқичи
Бугунги глобаллашув жараёнида давлатлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик ва яқин муносабатлар жуда муҳим...