Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Миллий ахборот маконини сифатли ва долзарб контентлар билан бойитиш масалалари муҳокама қилинди

Миллий ахборот маконини сифатли ва долзарб контентлар билан бойитиш масалалари муҳокама қилинди
2021 йил 24 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича Жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши видеоконференц-алоқа шаклида бўлиб ўтди.
Жамоатчилик кенгашининг бу галги йиғилиши миллий ахборот маконини сифатли ва долзарб контентлар билан бойитиш, хусусан контент ишлаб чиқариш тизимини яратиш ва ривожлантириш, миллий телесериаллар салмоғини ошириш ва уларни кенг тарқатиш мавзусига бағишланди.

Йиғилишга миллий мультимедиа бозорининг иштирокчилари ва экспертлари, телесериаллар ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг раҳбарлари, электрон ОАВ ва бошқалар жалб этилди. 
Тадбир давомида сўзга чиққанлар хорижда ишлаб чиқилаётган телесериалларнинг телевидение каналлари орқали тартибсиз ва чегарасиз намойиш этилиш амалиётидан воз кечиш зарурлигини таъкидлаб, миллий телесериаллар ишлаб чиқаришни, давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини яратиш бўйича таклифларни илгари сурдилар.
 Жумладан:
ижтимоий аҳамиятга эга бўлган фильмлар, телесериаллар, ҳужжатли, илмий-оммабоп ва анимацион фильмларни ишлаб чиқариш ва кўрсатишдаги харажатларни қоплаш учун давлат томонидан молиявий маблағларни тизимли равишда ажратиб борилиши;
мазкур мақсадлар учун ажратиладиган молиявий маблағларни тақсимланиши устидан шаффоф ва жамоатчилик томонидан бошқариладиган назорат тизимини яратилиши;
телесериал маҳсулотларига реклама жойлаштириш жараёнларининг жозибадорлигини ошириш мақсадида солиқ имтиёзлари ва бошқа преференциялар тақдим этилиши;
хорижий контентларни сотиб олишга солиқ ва бошқа йиғимлар жорий этилиши;
давлат томонидан ажратилаётган бюджет маблағларининг бир қисми кинофестиваллар, мастер-класслар, семинарлар ва бошқа таълим олишга йўналтирилган тадбирлар учун сарфланиши лозимлиги таклиф этилди;
Йиғилиш сўнгида Жамоатчилик кенгаши томонидан ҳукуматга тегишли ҳужжатлар ва таклифларни тайёрлаб юбориш бўйича ташаббуси илгари сурилди.

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича жамоатчилик кенгаши 2019 йил Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг Қўшма қарорига мувофиқ ташкил этилган. Депутат ва сенаторлар билан бир қаторда атоқли жамоат арбобларидан таркиб топган мазкур коллегиал орган фаолиятининг асосий йўналиши миллий ахборот маконини ривожлантириш, ахборот ва сўз эркинлигини таъминлаш жараёнларига кўмаклашишдан иборат.

Кўришлар сони: 290

Депутатлар минбари

Янгиликлар

08.04.2021
Депутатлар 279 та муаммони жойида ҳал этди

Қизғин ўтган мазкур учрашувлар давомида сайловчилар томонидан 616 та муаммо ва муаммоли вазият, ...

08.04.2021
Хотин-қизларнинг ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш масаласи муҳокама қилинди

Аёллар соғлигини муҳофаза қилиш чоралари, тиббий хизмат қамровини кенгайтириш, оилада соғлом фарзандни...

08.04.2021
Ўзбекистон — Саудия Арабистони: парламентлараро алоқаларнинг янги босқичи

Бугунги глобаллашув жараёнида давлатлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик ва яқин муносабатлар жуда муҳим...

Тадбирлар тақвими