Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Қонун лойиҳасини такомиллаштириш бўйича таклифлар берилди

Қонун лойиҳасини такомиллаштириш бўйича таклифлар берилди

2020 йил 19 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан ЎзЛиДеП фракцияси билан ҳамкорликда давра суҳбати ўтказилди.

Унда “Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишга доир қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини такомиллаштириш масаласи муҳокама марказида бўлди.

Таъкидланганидек, қонун лойиҳаси “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” Давлат дастурининг 56-банди “Йўл-транспорт ҳодисаларини расмийлаштиришнинг “Европротокол” тамойилларига асосланган соддалаштирилган тартибини жорий этиш” вазифаси ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

Мамлакатимизда йўл-транспорт ҳодисаларининг катта қисми тан жароҳатлари билан боғлиқ бўлмаган ҳолда содир этилаётган бўлиб, статистик маълумотларга кўра, бундай йўл-транспорт ҳодисаларининг сони 2018 йилда 13 701 та, 2019 йилда 23 246 та ҳамда 2020 йилда 16 023 тани ташкил қилган.

Амалдаги қонунчилигимизда йўл-транспорт ҳодисасини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходими иштирокисиз расмийлаштириш механизми мавжуд эмас. Натижасида барча йўл-транспорт ҳодисалари бўйича ишлар суд томонидан кўриб чиқилиб қарор қабул қилинмагунига қадар фуқаролар мажбурий суғурта қилиш шартномасига асосан суғурта товонини олиш имкониятига эга бўлмайдилар.

Тан жароҳатлари билан боғлиқ бўлмаган йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганда фуқаролар ўзаро бир-бирларига даъволари бўлмаган ҳолатларда ҳам ҳодиса жойига ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимини чақиришга мажбур бўлмоқдалар. Мазкур ҳуқуқбузарликлар умумий асосларига кўра, баъзи ҳолатларда 2 ойлаб кўрилади ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ва судларга қатнаб, ортиқча овора бўлишларига ҳамда жарима тўлашларига сабаб бўлмоқда.

Ишлаб чиқилган қонун лойиҳасида тан жароҳати билан боғлиқ бўлмаган йўл-транспорт ҳодисасини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходими иштирокисиз расмийлаштириш асослари, қоидалари ва тартиби белгилаб бериляпти.

Давра суҳбатида иштирокчилари томонидан қонун лойиҳасини такомиллаштириш юзасидан бир қатор таклифлар берилди. Қонун лойиҳасидаги камчиликлар бартараф этилди.

Берилган таклифлар қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида инобатга олинидиган бўлди.

 


Кўришлар сони: 116

Депутатлар минбари

Янгиликлар

27.02.2021
Ҳудуд муаммолари депутат иштирокида ўз ечимини топмоқда

Дастлаб, тумандаги чекка ҳудуд “Манақ” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, ушбу маҳаллада яшовчи фуқаро...

27.02.2021
Муаммолар ечими қаерда?

“Оқтош” МФЙдаги нуронийлар ҳудуддаги собиқ масжид биносидан мақсадли фойдаланиш масаласини кўтаришд...

26.02.2021
Чаманзор қишлоғи муаммолари ўрганилди

Шу кунларда Жиззах вилоятида хизмат сафарида бўлиб турган Oлий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери...

Тадбирлар тақвими