Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

ЕОИИга аъзо мамлакатлар билан саноат кооперациясини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди

ЕОИИга аъзо мамлакатлар билан саноат кооперациясини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди

2021 йил 19 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан ЕОИИга аъзо мамлакатлар билан саноат кооперациясини ривожлантириш истиқболлари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Савдо-саноат палатаси ходимлари, тадбиркорлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Таъкидланганидек, 2020 йил 11 декабрь куни Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг йиғилишида ЕОИИга аъзо мамлакатлар етакчилари Ўзбекистон Республикасига ташкилот ҳузуридаги кузатувчи давлат мақомини бериш тўғрисида қарорни қабул қилдилар. Ўзбекистон ўзининг кузатувчилиги давомида бир қатор имкониятларга эга бўлиши алоҳида аҳамиятга эга. Энг аввало, ЕОИИнинг барча саммитларида иштирок этиш ва жорий ислоҳотлардан бевосита хабардор бўлиш, аъзо мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатларини тартибга солиш механизмини, аъзо мамлакатларнинг ўзаро зиддиятли иқтисодий муносабатларнинг ҳал этилиши жараёнини кузатиш каби имкониятларга эга бўлади.

Юртимизда Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо мамлакатлар билан савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг афзалликларидан тўлиқ фойдаланиш имконияти мавжуд. Маълумотларга кўра, сўнги тўрт йил ичида Ўзбекистон ва ЕОИИ мамлакатлари ўртасида савдо айланмаси қарийб 75 фоизга ошган. 2020 йил якунларига кўра, Ўзбекистон ЕОИИга аъзо мамлакатлари билан жами товар айланмаси 9,8 млрд. долларни ташкил этди.

Қайд этилганидек, 2020 йилда Ўзбекистон ЕОИИга аъзо давлатларига асосан тўқимачилик, озиқ-овқат маҳсулотлари, қора ва рангли металларни экспорт қилган. Россия, Беларусь, Арманистон ва Қирғизистонга экспорт қилинган маҳсулотларнинг деярли 50 фоизи тўқимачилик маҳсулотлари ташкил этган. Қозоғистонга эса асосан озиқ-овқат маҳсулотлари (умумий экспортнинг 30,8%) экспорт қилинган.

Ўзбекистон Республикаси ва ЕОИИ ўртасидаги муносабатлари доирасида қисқа, ўрта ва узоқ муддатли истиқболда саноатнинг нефт ва газ, электроэнергетика, автомобилсозлик, кимё, тўқимачилик, чарм-пойабзал, электротехника, қора металлургия, фармацевтика ва озиқ овқат ишлаб чиқариш тармоқларига салбий таъсирини камайтириш юзасидан Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг тегишли “Йўл харитаси” ишлаб чиқилган

Давра суҳбатида таъкидланганидек, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги саноатида “PriceWaterhouseCoopers” халқаро консалтинг компанияси билан биргаликда бозор конъюнктурасидаги ўзгаришларни, шунингдек ички ва асосий экспорт бозорларидаги истеъмол талабинининг ўзгаришларини инобатга олиб, маҳсулот турлари номенклатурасини янгилашга қаратилган режа ишлаб чиқилди.

Электротехника саноатида “Паст волтли ускуналар хавфсизлиги тўғрисида”ги ҳамда озиқ-овқат саноатида Европа иттифоқи ва ЕОИИ талабларига мос келувчи “Сут ва сут маҳсулотлари хавфсизлиги тўғрисида”ги техник регламент ишлаб чиқилди. Фармацевтика саноатида Ўзбекистон Республикасининг дори воситалари, тиббий маҳсулотлар ва тиббий асбоб-ускуналарнинг муомаласи соҳасидаги норматив ҳужжатларни ЕОИИ меъёрий ҳужжатлари билан мувофиқлаштириш режаси тайёрланди ва тасдиқланди.

Шунингдек, тадбирда иштирокчилар томонидан ЕОИИга аъзо мамлакатлар билан саноат кооперациясини ривожлантириш истиқболлари ҳақида ҳам батафсил маълумотлар бериб ўтилди.

Тадбирда кун тартибидаги масала юзасидан қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.

 


Кўришлар сони: 141

Депутатлар минбари

Янгиликлар

26.02.2021
Чаманзор қишлоғи муаммолари ўрганилди

Шу кунларда Жиззах вилоятида хизмат сафарида бўлиб турган Oлий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери...

26.02.2021
Ноширлик соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг асослари такомиллаштирилмоқда

Муҳокама этилаётган қонун лойиҳаси 7 боб ва 35 моддадан иборат. Унда ноширлик соҳасини давлат томонидан...

26.02.2021
Депутатлар аралашуви билан муаммо бартараф этилди

Дастлаб, депутатлар Фарғона шаҳридаги 5-оилавий поликлиникада бўлишди. Ушбу тиббиёт муассасаси 48 ...

Тадбирлар тақвими