Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Қонунда фақат асослантирилган фикр-мулоҳазалар инобатга олинди

Қонунда фақат асослантирилган фикр-мулоҳазалар инобатга олинди

2021 йил 19 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан “Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жазо чораларини енгиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини такомиллаштиришга бағишланган тадбир ўтказилди.

Таъкидлаш жоиз, мазкур қонун лойиҳаси парламент қуйи палатасининг 2021 йил 13 январь куни бўлиб ўтган мажлисида биринчи ўқишда қабул қилиниб, Қонун юзасидан депутатлар томонидан фикр-мулоҳазалар билдирилган эди.

Шу боис, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Олий суд, Адлия вазирлиги масъул ходимлари, Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг вакиллари иштирок этган тадбирда билдирилган фикр-мулоҳазалар атрофлича муҳокама этилди.


Қонун лойиҳаси билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54, 123, 141, 147-моддаларида назарда тутилган “энг кам” ва “энг кўп” миқдорда белгиланган жарималарнинг фақат энг кам даражаси қўлланилиши белгиланмоқда ва энг кўп даражаси Кодексдан чиқарилмоқда.

Қайд этилганидек, лойиҳада транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузганлик учун жарима миқдорини камайтириш белгиланяпти. Такроран содир этилган қоидабузарликлар учун кўпроқ миқдорда жарима қўллаш нормалари чақариб ташланмоқда. Шунингдек, “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодекснинг 137-моддасида белгиланган қоидабузарлик учун жарима миқдори ҳуқуқбузарликнинг айбдорлик даражасига қараб жарима белгилаш назарда тутилмоқда.


Лойиҳасининг қабул қилиниши келгусида йўл транспорт соҳасидаги қоидабузарлик учун жарималар белгилашда коррупцион ҳолатлар содир этилишининг олдини олиш, жарималар миқдорини айбдорлик даражасидан келиб чиққан ҳолда белгилаш ҳамда зарур инфраструктура мавжуд бўлмаган ва мажбурликдан содир этилган қоидабузарликларга нисбатан жарималар миқдорини енгиллаштиришга хизмат қилади.

Тадбирда билдирилган асосли фикр-мулоҳазалар қонун лойиҳасида ўз аксини топадиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Қонунчилик палатасининг (Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзолари) бир гуруҳ депутатлари ташаббуси билан ишлаб чиқилган мазкур қонун лойиҳаси ҳозирда кенг жамоатчилик фикрини олиш учун Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг расмий parliament.gov.uz веб-сайтига жойлаштирилган. Таклифларингизни mudofaa@parliament.gov.uz электрон почтасига юборишингиз мумкин.


Кўришлар сони: 185

Депутатлар минбари

Янгиликлар

06.03.2021
ЎзМТДП фракцияси аъзолари айрим нормаларга қарши чиқди

Амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ, аҳолининг ижтимоий заиф қатламлари учун иш ўринларини ...

05.03.2021
Қонун лойиҳасига рағбатлантирувчи норма киритилди

2021 йил 5 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Лицензиялаш,...

04.03.2021
Суғурта фаолияти соҳасидаги муносабатларни бошқаришнинг ягона механизми яратилади

Қайд этилганидек, қонун лойиҳасига суғурта бозори фаолиятини либераллаштириш ва инвесторлар учун...

Тадбирлар тақвими