Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлашнинг янги имкониятлари

Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлашнинг янги имкониятлари

Фуқаролик жамияти институтлари давлатнинг ижтимоий шериги сифатида аҳоли кенг қатламларининг ижтимоий ва иқтисодий фаоллигини қўллаб-қувватлаш, ислоҳотлар самарадорлигини таъминлаш, демократик ўзгаришлар жараёнларида фаол иштирок этишмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида юртимизнинг барқарор тараққий этишида соҳа ва йўналишлар олдида турган ўта муҳим вазифалар кўрсатиб ўтилди. Жумладан, Мурожаатномада Олий Мажлис ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг фаолиятини жойлардаги долзарб муаммоларни ҳал этишга қаратиш лозимлиги алоҳида таъкидланди.

Мамлакатда давлат ва фуқаролик жамиятининг ўзаро очиқ мулоқотини хилма-хил шакл ва механизмлари шаклланди, унинг мулоқот майдони янада кенгайди. Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ҳузурида Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссиялари ҳамда Жамоат фондлари ташкил этилди. Халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгашларида ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари масалалари бўйича доимий комиссиялар тузилди.


Халқ депутатлари вилоят Кенгашлари ҳузуридаги Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссиялари томонидан ННТлар фаолиятини ривожлантиришга, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга доир масалалар юзасидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг жамоатчилик эшитувлари ташкил этилди.

Маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида ижтимоий буюртмалар орқали ННТларни ҳудуддаги долзарб ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этишга жалб қилиш, лойиҳаларни молиялаштириш ва бу вазифаларни бажарадиган жамоатчилик кенгашлари ташкил этилди.

Давлатимиз раҳбари Мурожаатномада мавжуд муаммоларни аниқлаш, уларни чуқур таҳлил қилиш, ечимлари бўйича таклиф ишлаб чиқиш, ижроси устидан жамоатчилик назоратини таъминлашга ижтимоий буюртма асосида нодавлат нотижорат ташкилотларини кенг жалб этиш масаласини алоҳида таъкидлаб ўтди

Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг маблағларини бошқариш бўйича парламент комиссияси ва Жамоат фонди 2021 йилда ижтимоий буюртма асосида нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлашга, жойлардаги мавжуд муаммоларни аниқлашга, уларни ҳал этишга, фуқароларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга қаратилган муҳим лойихаларни амалга оширади. Ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалар ижтимоий шериклик асосида таълим, маданият, экология, қурилиш, кадастр, транспорт, коммунал хўжалиги, бандлик, ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасидаги долзарб муаммоларни бартараф этишга имкон яратади.


Парламент комиссиясининг навбатдаги йиғилишида айни шу масалалар муҳокама қилинди. Таъкидланганидек, бу ишларни ташкил этиш учун 2021 йил Давлат бюджетдан 60 миллиард сўм йўналтирилиши белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш учун ажратиладиган маблағлар ҳажми изчил ўсиб бормоқда. Тақсимланган маблағлар ҳажми 2010 йил билан таққослаганда 13 баробарга ошди ва 2017 йил билан таққослаганда бу кўрсаткич 5 баробарга ошди.

Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди ва маҳаллий кенгашлар ҳузуридаги жамоат фондлари фаолиятини такомиллаштириш, ҳудудларнинг аниқ ижтимоий-иқтисодий масалаларини ҳал этишга, фуқароларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга қаратилган муҳим ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларнинг амалга оширилишига хизмат қилади.

Бу эса ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг молиявий ресурсларга бўлган эҳтиёжини қондиришга ҳамда ижтимоий-иқтисодий, социал-сиёсий ривожланишда нисбатан орқада бўлган ҳудудлардаги долзарб муаммоларни бартараф этишга имкон яратади.


Маҳаллий давлат органлари томонидан атроф муҳит ифлосланишини олдини олиш, иш билан банд бўлмаган фуқароларни касбга қайта тайёрлаш орқали уларнинг бандлигини таъминлашда кўмаклашиш, давлат органлари ва ННТлар ўртасидаги ижтимоий шериклик ҳамда жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг тизимини шакллантириш йўналишларида ҳам буюртмалар тақдим этилган. Тадбир иштирокчилари томонидан таъкидланганидек, ушбу ишларни амалга оширишда жамоатчилик назоратининг таъминланиши, кўзлаган натижаларга эришишда муҳим омил бўлади. Бунда давлат органлари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашларида фуқаролар томонидан билдирилган фикр ва таклифларни муҳокама қилиш мақсадида жамоатчилик эшитувларни ташкил этиб бориш,  жойларда жамоатчилик эшитувлари, жамоатчилик назоратини амалга оширишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйиш талаб этилади.

Мурожаатномада белгиланган вазифаларнинг амалга оширилиши демократик ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг янги босқичида фуқаролик жамияти институтларини бутун тизимини ривожлантиришга, уларнинг ижтимоий ва сиёсий фаоллигини, ижтимоий шериклик самарасини юксалтиришга, жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг замонавий шаклларини ривожлантиришга хизмат қилади.

 


Кўришлар сони: 221

Депутатлар минбари

Янгиликлар

06.03.2021
ЎзМТДП фракцияси аъзолари айрим нормаларга қарши чиқди

Амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ, аҳолининг ижтимоий заиф қатламлари учун иш ўринларини ...

05.03.2021
Қонун лойиҳасига рағбатлантирувчи норма киритилди

2021 йил 5 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Лицензиялаш,...

04.03.2021
Суғурта фаолияти соҳасидаги муносабатларни бошқаришнинг ягона механизми яратилади

Қайд этилганидек, қонун лойиҳасига суғурта бозори фаолиятини либераллаштириш ва инвесторлар учун...

Тадбирлар тақвими