Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Депутатлар нодавлат-нотижорат ташкилотларини ривожлантириш бўйича таклифлар бердилар

Депутатлар нодавлат-нотижорат ташкилотларини ривожлантириш бўйича таклифлар бердилар

Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари қўмитаси ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ ҳамкорлигида “Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда ННТлар ва фуқаролик институтларининг иштироки” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Таъкидланганидек, сўнгги йилларда Ўзбекистон ҳуқуқий давлат, очиқ фуқаролик жамияти барпо этиш йўлида шаҳдам қадам ташламоқда. Бунда фуқароларнинг уюшмаларга бирлашиш, давлат ва жамият бошқарувида иштирок этиш каби конститутциявий ҳуқуқлари таъминланяпти. Ўтган давр мобайнида нодавлат-нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти институтларининг ҳуқуқий мақоми, роли ва аҳамиятини кучайтиришга қаратилган 220 дан ортиқ қонун ҳужжатлари қабул қилинган бўлиб, уларнинг сони йилдан-йилга ошиб бормоқда. Аммо айнан мана шу қонунларни ривожланиш ва ҳаётга тўлиқ тадбиқ этиш учун фуқаролик жамияти институтлари ҳамда жамоат ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлигини кучайтириш зарур.


Мамлакат ва жамият учун муҳим бўлган, мактаб ва мактабгача таълим муассасалари, ёшларнинг билим олиши, миллий манфаатлар руҳида тарбияланиши, ёшларнинг бизнес лойиҳаларини кредитлаш ҳамда уларни касб-ҳунарга ўқитиш тизимини йўлга қўйиш бу орқали ёшлар бандлигини таъминлаш масалаларида ҳам ННТлар иштироки ва ролини ошириш лозимлигини бугунги куннинг ўзи кўрсатмоқда.

Тадбирда қайд этилганидек, камбағаллик масаласи кредит, ижтимоий нафақа ёки уй бериш билан ўз-ўзидан ҳал бўлиб қолмайди. Бунинг учун таълим, соғлиқни сақлаш, касб-ҳунарга ўқитиш, ичимлик сув, энергия ва йўл инфратузилмаси билан боғлиқ комплекс муаммоларни ҳал этиб бориш керак. Камбағалликдан чиқиб кетиш учун энг муҳим омил инсоннинг интилиши, ўз кучига таянган ҳолда, аниқ мақсад сари ҳаракати бўлиши керак. Шу мақсадда жорий йилда маҳаллаларда аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш бўйича мингдан зиёд марказлар ташкил этилади. Бу марказларда кимлар ва айнан қайси йўналишлар бўйича ўқитилишини назорат қилиш жуда муҳим. Меҳнат бозорида талаб юқори бўлган йўналишларни марказларда йўлга қўйиш, тизимда мутахассисларни жалб этиш, бу орқали эса ишсизлик бўйича мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва аҳолини камбағалликдан чиқариш мақсади илгари суриш лозим.

Бунда касб-ҳунарга ўқитилган ҳар бир шахс учун ўқув марказларига 1 миллион сўмгача субсидия берилиб, бунинг учун бюджетдан 100 миллиард сўм ажратилади. Ўқув курсларини тамомлаб, ўз бизнесини бошламоқчи бўлган фуқароларга ускуналар харид қилиш учун 7 миллион сўмгача субсидиялар берилади. Буларни амалга ошириш ва ҳудудларда аҳоли билан ишлаш тизимини тўғри йўлга қўйиш ва ўзаро ҳамкорлини мустаҳкамлаш зарур.


Давра суҳбатида бугунги кунда инсон ҳуқуқлари ва бола ҳуқуқлари бўйича мавжуд муаммоларнинг келиб чиқиш сабаблари, уларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган тизимли ишлар ҳам атрофлича муҳокама қилинди. Шу билан бирга, Мурожаатномада белгиланган “мониторинг ташрифлари” тизимини йўлга қўйиш, шунингдек, “Болалар омбудсмани тўғрисида”ги қонунни қабул қилишдаги таклифлар ва ташаббуслар ўртага ташланди. Бугунги кун муаммолари, аҳоли фаровон яшаши учун тўсиқ бўлаётган ҳолатларни ўз вақтида аниқлаш, коррупцион вазиятларнинг олдини олиш, аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш учун маҳалла, ННТларининг бошқа тузилмалари, ҳамоат фондлари, ҳудудлардан сайланган депутатлар бирлашса, муаммоларни ҳал этиш учун куч ҳам, маблағ ҳам етарли бўлади, ана ўшанда аҳоли миннатдор, турмуш даражаси фаровон бўлади.

Шунингдек, муҳокамаларда депутатлар Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондига ажратилган маблағларни жойлардаги муҳим ижтимоий лойиҳалар ташаббуси учун йўналтириш кераклигини, бу орқали фуқаро мурожаатларида акс этаётган йўл, ичимлик суви, коммунал тизимдаги муааммолар ҳам ўз ечимини топишини таъкидлашди. Бу эса, ижтимоий шериклик асосида таълим, маданият, экология,қурилиш, кадастор, транспорт, бандлик соҳасидаги долзарб муаммоларни биргаликда ҳал этишга имкон яратади. Бу ишларни ташкил этиш учун келгуси йилда бюджетдан ажратилган 60 миллиард сўм маблағни ўзаро ҳамкорликда, Олий Мажлис палаталари билан ўрганишлар олиб бориб, ҳудудлардаги муаммоларни аниқлаш, уларни бартараф этиш чораларини кўриш, муҳим ижтимоий лойиҳалар учун грантлар эълон қилиш лозимлиги айтилди.

Давра суҳбати якунида ҳар бир депутат ўзи сайланган ҳудудда амалга оширилиши лозим бўлган йирик лойиҳалар бўйича таклифларини тақдим этди ва қилиниши лозим бўлган ишлар белгилаб олинди.


Кўришлар сони: 199

Депутатлар минбари

Янгиликлар

06.03.2021
ЎзМТДП фракцияси аъзолари айрим нормаларга қарши чиқди

Амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ, аҳолининг ижтимоий заиф қатламлари учун иш ўринларини ...

05.03.2021
Қонун лойиҳасига рағбатлантирувчи норма киритилди

2021 йил 5 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Лицензиялаш,...

04.03.2021
Суғурта фаолияти соҳасидаги муносабатларни бошқаришнинг ягона механизми яратилади

Қайд этилганидек, қонун лойиҳасига суғурта бозори фаолиятини либераллаштириш ва инвесторлар учун...

Тадбирлар тақвими