Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Фракция аъзолари: қонун лойиҳасидаги нормалар халқ манфаатларига хизмат қилиши керак

Фракция аъзолари: қонун лойиҳасидаги нормалар халқ манфаатларига хизмат қилиши керак

2021 йил 19 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси томонидан “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор этиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлашга бағишланган фракциялараро мунозара ўтказилди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларининг вакиллари, Вазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциациясининг мутахассислари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашдилар.

Таъкидлаш жоиз, “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор этиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2021 йил 13 январь куни бўлиб ўтган мажлисида биринчи ўқишда қабул қилинган эди.


Қонун лойиҳасида лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор этишга оид ҳуқуқбузарлик учун юридик шахсларларга нибатан жарима қўллаш институтини жорий этиш назарда тутилаётгани қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Бунда юридик шахс жаримани бир ой давомида ихтиёрий тўлаган, шунингдек, амалга ошириш учун талаб этиладиган лицензия, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш тўғрисида мурожаат қилган ҳамда хабарнома юборганда, тайинланган жарима миқдорининг етмиш фоизи ундирилишига оид рағбатлантирувчи норма белгиланмоқда.

Баҳс-мунозара ҳамда тортишувларга бой ўтган тадбирда ҳар бир фракция аъзолари лойиҳа юзасидан ўз қарашларини билдирди.

Хусусан, ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Шуҳрат Шарафутдинов таъкидлаганидек, қонун лойиҳасининг муҳимлигини, жорий этилиши назарда тутилаётган юридик шахсларга жавобгарликни белгилаш институтини ҳар томонлама жиддий муҳокама қилиш зарур. Шу билан бирга, лойиҳадаги яна бир масалага қонун ташаббускорларининг эътиборини қаратди. Юртдошларимиз орасида ўзининг шахсий автотранспортидан фойдаланган ҳолда йўловчи ташиш хизматини кўрсатиш орқали фаолият юритаётганлар кўпчиликни ташкил этади. Мазкур турдаги фаолиятни лойиҳада белгиланган “Амалга оширилиши учун лицензия талаб қилинадиган” фаолият туридан чиқариб, “Ваколатли органларни хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган” фаолият турлари рўйхатига киритишни, яъни такси хизматини кўрсатаётган тадбиркорларимизга ўз фаолиятларини қонуний амалга оширишларида енгиллик яратишни илгари сурди. Ушбу фаолият турини бир рўйхатдан иккинчи рўйхатга олиниши ҳайдовчиларга йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро енгил автомобилларда ташиш учун рухсатнома олиш жараёнини енгиллаштиради ва тўлов суммасини адолатли белгиланишига олиб келади.


Ўз навбатида, “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси аъзоси Ўктам Исломов қонун лойиҳасини қабул қилиш орқали барча турдаги лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор этиш тартиб-таомилларининг электронга ўтиши янгилик эканлигини айтиб, қонун қабул қилинганидан кейин бу турдаги хизматларнинг тўла электрон шаклга ўтиши учун кўп вақт кетиши сабабли ушбу жараённинг муддатларини назорат остига олиш таклифини билдирди.

“Адолат” СДП фракцияси аъзоси Дилмурод Исмоилов қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда бир томонлама ёндошувдан қочишга ва жисмоний ва юридик шахсларга қўлланиладиган жарималар миқдорини асосли белгилаш лозимлигини айтиб ўтди. Бундан ташқари, депутат бундай жарималар қўллаш ваколатли давлат идоралари учун коррупияга йўл очиши мумкинлигини таъкидлади.


ЎзХДП фракцияси аъзоси Шоҳиста Турғунова эса, қонун лойиҳасини фракция тўлиқ қўллаб-қувватлашини, бироқ айрим масалаларни қайта кўриб чиқиш мақсадга мувофиқлигини таъкидлади. Хусусан, лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор этиш тартиб-таомиллари рўйхатига нотариал идоралар ва уй боғчалари киритилмаган. Уй боғчалари билан шуғулланиш қайсидир маънода ёш болалар учун жавобгарлик масъулиятини олиши лозим. Шундай таклифлардан яна бири бу лицензияни алоҳида филиалларга қўлланмаслигидир. Бу турдаги енгиллик айрим “ишбилармонлар” учун қонунни айланиб ўтишларига имкон бериши мумкин. Яъни, лицензия олмай туриб бирор бир катта юридик шахс билан ўзаро тил бириктириб, ўзини катта юридик шахснинг бир филиали сифатида кўрсатиши мумкин.

Ўзбекистон экологик партияси фракцияси вакили Моҳира Ходжаева айрим шахслар тегишли лицензияга эга бўлмай туриб атроф-муҳитга зарар етказаётгани, қолаверса экология инспекциялари ходимлари ушбу тадбиркорлар билан тил бириктириш ҳолатлари учраб тураётганини таъкидлаб, мазкур қонун лойиҳасини иккинчи ўқиш учун ишлаб чиқиш жараёнида экология йўналишида тадбиркорларга лицензия бериш масаласини ҳам кўриб чиқишни таъкидлаб ўтди.

Қизғин баҳс-мунозараларга бой бўлган ушбу тадбирда билдирилган таклиф ва фикр-мулоҳазалар қонун лойиҳасини такомиллаштириш жараёнида кўриб чиқиладиган бўлди.

 


Кўришлар сони: 798

Депутатлар минбари

Янгиликлар

08.04.2021
Депутатлар 279 та муаммони жойида ҳал этди

Қизғин ўтган мазкур учрашувлар давомида сайловчилар томонидан 616 та муаммо ва муаммоли вазият, ...

08.04.2021
Хотин-қизларнинг ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш масаласи муҳокама қилинди

Аёллар соғлигини муҳофаза қилиш чоралари, тиббий хизмат қамровини кенгайтириш, оилада соғлом фарзандни...

08.04.2021
Ўзбекистон — Саудия Арабистони: парламентлараро алоқаларнинг янги босқичи

Бугунги глобаллашув жараёнида давлатлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик ва яқин муносабатлар жуда муҳим...

Тадбирлар тақвими