Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Давлат хизматларини кўрсатишда идоралараро электрон ҳамкорликнинг аҳамияти

Давлат хизматларини кўрсатишда идоралараро электрон ҳамкорликнинг аҳамияти

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси томонидан «Давлат хизматларини кўрсатишда идоралараро электрон ҳамкорликнинг аҳамияти» мавзусида семинар ўтказилди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Адлия вазирлиги кошидаги Давлат хизматлар агентлиги ва унинг туман (шаҳар) бўлимлари, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, давлат хизматлар курсатишга манфаатдор вазирлик ҳамда идоралар мутахассислари ва экспертлар иштирок этдилар.

Тадбир аввалида қўмита раиси ўринбосари Д. Ғаниев таъкидлаганидек, сўнгги йилларда юртимизда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий ислоҳотлар концепцияси ҳамда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида аҳолининг ҳаёт даражасини ошириш ва бизнесни ривожлантиришда давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини такомиллаштириш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида уларнинг сифати, тезкорлиги, шаффофлиги ва фойдаланиш имкониятини тубдан ошириш орқали «Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак» деган сўзлари ушбу соҳанинг қай даражада усувор эканлигини кўрсатиб турибди. Аҳолига сифатли давлат хизматлари кўрсатишни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти тамонидан катор фармон ва қарорлар қабул килинган бўлиб, шулардан бири 2017 йил 12 декабрда имзоланган Фармондир. Мазкур ҳужжатга кўра, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириб келмоқда.

Тадбир давомида Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бошқарма бошлиғи агентлик фаолияти доирасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ҳисобот бериб ўтди. Унга кўра 2018 йилнинг бошида Давлат хизматлари агентлиги томонидан жами 37 турдаги давлат хизматлари кўрсатилган бўлса, ҳозирга келиб ушбу марказлар орқали 150 га яқин шаффоф, қулай ва тезкор давлат хизматлари кўрсатиб келинмоқда.

2020 йилда Давлат хизматлари марказлари орқали 7,2 млн. та ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали онлайн тарзда 1,5 млн. та давлат хизматлари кўрсатилган. Давлат хизматлари марказлари томонидан кўрсатиладиган давлат хизматларига нисбатан Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатиладиган электрон давлат хизматларининг улушини 34 фоизга етиб борган.

Шундан сўнг, Қонунчилик палатаси депутатлари Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг мазкур соҳада амалга ошираётган ишларини танқидий кўриб чиқдилар ва дуч келаётган муаммоларга тезроқ ечим топишни тавсия этдилар.

Тадбир сўнгида билдирилган таклифларнинг қонунчиликда акс эттиришда ва амалиётда қўлланишда қўмита ва вазирлик ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш бўйича келишиб олинди.

 


Кўришлар сони: 586

Депутатлар минбари

Янгиликлар

13.05.2021
Сувдан фойдаланиш ва сув ресурсларини бошқариш муаммолари муҳокама марказида

Сув ресурслари бўйича Осиё миллий ассамблеяси маслаҳат кенгашининг3-йиғилиши видеоконференц алоқаси...

12.05.2021
Ҳамкорлик алоқалари янги босқичда ривожланади

Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Канада парламенти Жамоат палатаси...

12.05.2021
Facebook, TikTok, Telegram ва шу каби коммуникация платформалари ўз техник воситаларини Ўзбекистон ҳудудига ўтказишлари шарт

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари...

Тадбирлар тақвими