Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашдаги статистика нимани англатади?

Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашдаги статистика нимани англатади?

2020 йил 27 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмита йиғилишида Ички ишлар вазири ўринбосари Азизбек Икромовнинг “2018-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасида Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш концепцияси ижроси бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида”ги ахбороти эшитилмоқда.

Тадбирда мазкур концепциянинг ижроси учун бевосита масъул бўлган Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати раҳбарлари, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва бошқа мутасадди ташкилотлар вакиллари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этмоқда.

Қайд этилганидек, бугунги кунда мамлактимиз ҳудудида 42869 км узунликдаги йўллар мавжуд. Шундан халқаро аҳамиятдаги йўллар 3993 км, давлат аҳамиятидаги йўллар 14203 км ва маҳаллий аҳамиятдаги йўллар 24673 кмни ташкил қилади.

Вазир ўринбосарининг таъкидлашича, 2020 йил 1 октябрь ҳолатига жисмоний шахсларга тегишли бўлган автотранспорт воситалари сони 3 083849 тани ташкил қилади. Шундан энг кўп автотранспорт воситалари сони Тошкент шаҳри (487507 та), Самарқанд вилояти(366558 та) ҳамда Тошкент вилояти( 299801 та) ҳудудларига тўғри келмоқда.

Ахборотда қайд этилганидек, республикамиздаги йўл патрул хизмат масканларида давлат рақамини аниқловчи камералар 91 та, кузатув камералари 95 та, онлайн режимда ишловчи фоторадарлар 183 та, чорраҳалардаги қоидабузарликни аниқловчи камералар 386 та, кузатув камералари эса 1154 тани ташкил қилади.

Тадбирда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан фуқароларга давлат хизматларини кўрсатиш йўналиши бўйича ҳам батафсил ахборот берилди.

Жорий йилнинг 9 ойи давомида Республика бўйича ҳудудий Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси рўйхатдан ўтказиш ва имтихон олиш бўлинмалари томонидан 182010 та давлат рақами берилган. Шундан 157274 таси умумий тартибда, 24463 таси оширилган нархда – аукцион орқали ҳамда 273 таси харидоргир яъни, буюртма асосида берилган. Натижада давлат бюджетига 2020 йилнинг 9 ойи давомида 196,7 млрд сўм маблағ туширилган.

Шунингдек, Давлат йўл ҳаракати хавфсизлик хизмати томонидан жорий йилнинг 9 ойи давомида 27116 та жисмоний ва юридик шахсларга туси ўзгаритирилган(қорайтирилган) ойнали автотранспорт воситаларига рухсатнома берилган. Республика бўйича жорий йилнинг 9 ойи давомида 2092847 та транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилган. Шундан 600700 таси техник ҳолати белгиланган хавфсизлик талабларига жавоб бермагани сабабли аниқланган камчиликлар бартараф этилгунига қадар фойдаланиш учун таъқиқланган.

Эслатиб ўтамиз, Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги муаммоларни ўрганиш, бу борада аҳолидан таклифлар олиш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг расмий веб сайти (parliament.gov.uz), интернет нашрлари ҳамда facebook ижтимоий тармоғида эълон берган эди.

Муҳокамалар давом этмоқда


Кўришлар сони: 899

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.06.2021
Қонунчилик палатаси Спикери Парламентлараро иттифоқнинг Бош котиби билан учрашди

2021 йил 22 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддинжон Исмоилов Парламентлараро и...

22.06.2021
Ёшларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари кўриб чиқилди

2021 йил 22 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Мен парламентда ёшларни қўллайман” (I S...

22.06.2021
Фуқаролик процессуал кодексида янги институт жорий этилмоқда

2021 йил 22 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Ўзбекисто...

Тадбирлар тақвими