Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Почта тизимини ривожлантиришда депутатлик корпуси билан ҳамкорлик ўрнатилади

Почта тизимини ривожлантиришда депутатлик корпуси билан ҳамкорлик ўрнатилади

2020 йил 6 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда “Рақамли иқтисодиёт ривожида почта соҳасининг ўрни” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Видеоконференц алоқа шаклида ўтказилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, “Ўзбекистон Почтаси” АЖ масъул раҳбарлари ва ходимлари ҳамда журналистлар иштирок этдилар.

Маълумки, жорий йилнинг 5 октябрь куни мамлакатимиз Президенти томонидан миллий почта тизимини ислоҳ қилиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди. Унда давлатимиз раҳбари мазкур йўналишни ривожлантириш ва барқарорлигини таъминлаш юзасидан соҳа мутахассисларига муҳим вазифа ва топшириқлар белгилаб берган эдилар. Қолаверса, почта соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш масалалари ҳам тадбир кун тартибидан ўрин олган эди.


Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда амалга оширилаётган сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг муҳим шартларидан бири – бу соҳаларни рақамлаштириш ҳисобланади. Бу ўз навбатида, почта соҳасига ҳам замонавий рақамли технологияларни кенг жорий этишни тақозо этади.

Давра суҳбатида почта алоқаси соҳасида тизимли ислоҳотларни амалга ошириш, Ўзбекистон Республикасининг Умумжаҳон почта иттифоқи далолатномаларидан келиб чиқувчи мажбуриятлари сўзсиз бажарилишини таъминлаш бўйича Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг ахбороти тингланди.

Таъкидланидек, бугунги кунда почта алоқаси бозорида кучли рақобатли муҳит вужудга келган. Почта ва курьерлик хизматлари 575 та маҳаллий хусусий компания ва халқаро даражадаги йирик компаниялар томонидан кўрсатиб келинмоқда. Статистик маълумотларга кўра, мазкур корхоналар томонидан 2019 йилда 260,0 млрд. сўмлик почта ва курьерлик хизматлари тақдим этилган.


Тадбир давомида тизимдаги камчилик ҳамда муаммоларга ҳам тўхталиб ўтилди. Хусусан, “Ўзбекистон почтаси” АЖ тизимида мамлакатимизнинг барча ҳудудини қамраб олган 2 мингдан зиёд бўлинма бўлиб, уларда 7 минг нафар ходим фаолият юритиши лекин йиллар давомида соҳага эътибор берилмагани сабабли почта хизматининг ўрни пасайиб кетгани айтиб ўтилди. Жумладан, сўнгги ўн беш йилда 1 минг 300 та почта бўлинмаси ёпилган. Ўтган йили хориждан келган 6 минг тонна жўнатмаларнинг атиги 10 фоизи, курьерлик хизматларининг 30 фоизи миллий почта ҳиссасига тўғри келган холос.

Почта соҳаси истиқболига хизмат қиладиган миллий ҳамда халқаро қонунчилигимизни такомиллаштириш масалалари ҳам иштирокчилар эътиборида бўлди. Хусусан, депутатлар томонидан Ўзбекистон Республикаси почта соҳасида асосий халқаро шартномаларга қўшилган ва амалиётда уларнинг нормаларини қўллаб келмокда. Ўзбекистон 2007 йилда “Почта тўловлари хизматлари тўғрисидаги Бухарест битимга” қўшилган ҳамда Умумжаҳон почта иттифоқи уставига тааллуқли Бешинчи, Олтинчи, Еттинчи, Саккизинчи ва 2018 йилда Тўққизинчи қўшимча баённомаларни ратификация қилган. Қолаверса, Ўзбекистон ушбу йуналишда икки томонлама давлатлараро ҳамкорликни мунтазам равишда кучайтириб келмоқда. Тегишли телекоммуникация ва почта алоқаси соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида Битимларни Польша, Озарбайжон, Молдова, Қозоғистон, Беларусь, Эрон, Покистон ва Хитой Халқ Республикаси шулар жумласидандир.

Қизғин муҳокамлардан сўнг тадбир иштирокчилари почта соҳасида инновацион технологияларни кенг жорий этиш, соҳани модернизация қилиш бўйича энг муҳим йўналишларни амалга ошириш, соҳани ривожлантиришда тўсқинлиқ қилаётган мавжуд камчиликларни бартараф этишга қаратилган ҳуқуқий ечимларни ишлаб чиқиш, бунда депутатлик корпуси билан яқин ҳамкорлик ўрнатишга келишиб олинди.


Кўришлар сони: 382

Депутатлар минбари

Янгиликлар

08.04.2021
Депутатлар 279 та муаммони жойида ҳал этди

Қизғин ўтган мазкур учрашувлар давомида сайловчилар томонидан 616 та муаммо ва муаммоли вазият, ...

08.04.2021
Хотин-қизларнинг ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш масаласи муҳокама қилинди

Аёллар соғлигини муҳофаза қилиш чоралари, тиббий хизмат қамровини кенгайтириш, оилада соғлом фарзандни...

08.04.2021
Ўзбекистон — Саудия Арабистони: парламентлараро алоқаларнинг янги босқичи

Бугунги глобаллашув жараёнида давлатлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик ва яқин муносабатлар жуда муҳим...

Тадбирлар тақвими