Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг ахбороти эшитилди

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг ахбороти эшитилди

2020 йил 16 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг «БМТ Барқарор ривожланиш мақсадларини бажариш, илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги ахборотини эшитди.

Ахборотда қайд этилганидек, мамлакатимизда замонавий ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш, электрон давлат хизматларини кўрсатишнинг яхлит тизимини яратиш, давлат органларининг аҳоли билан мулоқот қилишининг янги механизмларини жорий этиш юзасидан изчил иш олиб борилмоқда. Хусусан, ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш имкониятини жиддий равишда кенгайтириш, Интернет тармоғидан умумий ва арзон фойдаланиш мақсадида NGN коммуникация ускуналарини кенгайтириш лойиҳаси ишлаб чиқилган. Мазкур лойиҳа асосида 350 мингдан ортиқ кенг полосали абонент портлари ўрнатилди.

Шунингдек, республика ҳудудида замонавий интернет хизматларини жорий этиш мақсадида кенг полосали телекоммуникация тармоғини 800 минг портга кенгайтириш учун керакли қурилмалар ҳарид қилинди. Мобиль алоқа тармоғини ривожлантириш лойиҳалари доирасида жорий йилда 2933 та база станциялари ўрнатилиб, ишга туширилди. Шу билан бирга уч мингдан ортиқ станциялар 3G/4G асосида модернизация қилинди. БМТ ваколатхонаси ва IT-парк ҳамкорликда коронавирус пандемиясига қарши қурашиш, унинг оқибатларини енгиллаштиришга хизмат қилувчи инновацион ғояларни излаб топиш бўйича танлов ўтказди. Танловда соғлиқни сақлаш, ёрдамга муҳтож аҳолига кўмаклашиш, таълим, кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш каби 8 та йўналиш бўйича 600 дан ортиқ аризалар келиб тушди ва энг яхши ғоя муаллифлари аниқланди.

Тадбирда қўмита аъзолари республикамизнинг чекка ҳудудларига арзон ва сифатли интернет хизматларини етказиб бериш, гендер тенглигини таъминлаш мақсадида ахборот коммуникация технологиялари соҳасига хотин-қизларни кенгроқ жалб этиш, вилоятларда фойдаланиш учун топширилаётган «IT-Park»ларда хотин-қизлар сонини кўпайтириш орқали уларни келажакда етук мутахассис қилиб тайёрлаш борасида олиб борилаётган ишлар билан ҳам қизиқдилар.

Депутатлар ахборот технологиялари ва коммуникацияларини бошқариш ва жорий этиш соҳасидаги бир қатор тизимли муаммо ва камчиликларни бартараф этиш, сифатли ахборот хизматларини кўрсатишга қаратилган таклифлар ҳам бердилар.

Қўмита эшитувида депутатлар томонидан ўз сайлов ҳудудларига тегишли айрим масалалар ҳам ўртага ташланиб, таклифлар билдирилди.

Тадбирда кўрилган масала бўйича қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 628

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.09.2021
Нобанк кредит ташкилотларининг шаклланиши ва ривожланиши учун қулай шароит яратилади

Бугунги кунда мамлакатимизда жами 134 та нобанк кредит ташкилоти фаолият юритмоқда. Лекин ушбу фаолият...

28.09.2021
Адвокат бўлиш истагини билдирган шахслар учун қандай чекловлар олиб ташланмоқда

2021 йил 28 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ...

28.09.2021
Туркистон декларацияси қабул қилинди

Жорий йилнинг 28 сентябрь куни Туркистон шаҳрида Туркий тилли давлатлар парламент Aссамблеясининг...

Тадбирлар тақвими