Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Депутатлар курсантлар ва ҳарбий хизматчилар ҳузурида

Депутатлар курсантлар ва ҳарбий хизматчилар ҳузурида

Шу кунларда парламент қуйи палатаси депутатлари қонун ижодкорлиги, назорат-таҳлил фаолиятини олиб боришга киришиш билан бирга, жойлардаги муаммоларни ўрганиш, реал вазият билан таниш мақсадида ҳудудларда бўлиб турибди. Ҳар бир фракция, ҳар бир қўмита ўз йўналишидан келиб чиқиб, жойларда ўрганишлар олиб бормоқда, соҳалардаги муаммолар билан қизиқмоқда.

2020 йил 7 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоларининг Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институтида бўлиб, бу ерда яратилган шароитлар, ўқув-тарбия жараёни, замонавий ўқитиш воситалари, шунингдек, ўқув жараёнига жорий этилган ахборот-коммуникация технологиялари билан яқиндан танишуви ҳам ана шундай тадбирлардан бири бўлди.

Тадбир доирасида қўмита аъзолари мазкур таълим муассасаси ўқитувчи-профессорлари, курсантлари ҳамда ҳарбий хизматчилар билан ҳам учрашувдилар.

Учрашувда бугунги ахборот асрида тезкор хабар алмашув, айниқса, ҳарбийлар учун ғоят муҳим аҳамиятга эгалиги, бу тизимни замонавий ахборот-коммуникация технологиялари билан таъминлаш, алоқа хавфсизлигини чуқур эгаллаган мутахассислар тайёрлаш ишларида мазкур таълим муассасасининг ўрни нечоғли катта экани таъкидланди.


Қонунчилик палатаси депутатлари ўз чиқишларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини иштирокчиларга етказишга алоҳида эътибор қаратдилар. Сўзга чиққанлар “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”, деб ном берилган 2020 йилда барча соҳада амалга ошириладиган ислоҳотлар ва белгиланган вазифаларга тўхталиб ўтдилар.

Хусусан, мамлакатимизда илм-фанни янада равнақ топтириш, ёшларимизни чуқур билим, юксак маънавият ва маданият эгаси этиб тарбиялаш, рақобатбардош иқтисодиётни шакллантириш, таълимнинг барча босқичларида халқаро андозаларга тўлиқ жавоб берадиган ахборот технологиялари жорий этиш, бизнес муҳитини янада яхшилаш, аҳоли бандлиги ва даромадлари ўсишини таъминлаш масалаларида белгиланган вазифалар тўғрисида фикрлар билдирилди.

Мурожаатномада жамиятда тинчлик ва осойишталикни таъминлашда ҳеч ким четда турмаслиги,  “Ўз болангизни, ўз уйингизни, ўз Ватанингизни кўз қорачиғидек асранг!” деган шиор остида жамиятимизда аҳоли, айниқса, ёш йигит-қизларимизнинг маънавий-маърифий савиясини доимий юксалтириш биринчи даражали аҳамиятга эга экани қайд этилди.

Шунингдек, қонун устуворлигини таъминлаш, коррупцияга қарши қатъий курашиш, институционал салоҳиятни юксалтириш ва кучли демократик институтларни шакллантириш, бу борада парламент олдида турган вазифалар ҳам учрашув иштирокчиларининг диққат марказида бўлди.

Тадбирда мамлакатимиз мустақиллиги, хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигининг кафолати бўлган миллий армиямизни шакллантириш, замонавий Қуролли Кучларни барпо этиш йўлида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар тўғрисида айтиб ўтилди. Жумладан, Мудофаа доктринаси, «Мудофаа тўғрисида»ги, «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари ҳамда Президентимизнинг Қуролли Кучлар тизимини кучайтириш, ҳарбий хизматчиларни ижтимоий муҳофаза қилишга оид бир қатор қарорлари қабул қилинди.

Депутатлар парламент қуйи палатасининг қонун ижодкорлиги фаолияти, депутатлик корпуси иш услублари юзасидан ҳам ўз фикрларини билдириб ўтдилар.

Учрашув давомида иштирокчилар Қуролли Кучларимизнинг ҳарбий тайёргарлиги ва жанговар қобилиятини муттасил ошириб бориш, кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш тизимини яхшилаш, ҳарбий таълим ва жанговар тайёргарлик сифатини ошириш, шунингдек, ҳарбий хизматчиларнинг ижтимоий муҳофазасини янада кучайтириш юзасидан ўз фикр- мулоҳазалари, таклифларини илгари сурдилар.

Очиқ мулоқот руҳида ўтган тадбирда келгусида ҳам мана шундай учрашувларни ҳарбий қисмларда, ҳарбий билим юртларида, қолаверса, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ҳам мунтазам ўтказиб боришга келишиб олинди.


Кўришлар сони: 1751

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.06.2021
Қонунчилик палатаси Спикери Парламентлараро иттифоқнинг Бош котиби билан учрашди

2021 йил 22 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддинжон Исмоилов Парламентлараро и...

22.06.2021
Ёшларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари кўриб чиқилди

2021 йил 22 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Мен парламентда ёшларни қўллайман” (I S...

22.06.2021
Фуқаролик процессуал кодексида янги институт жорий этилмоқда

2021 йил 22 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Ўзбекисто...

Тадбирлар тақвими