Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш ҳолати депутатлар томонидан ўрганилмоқда

Аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш ҳолати депутатлар томонидан ўрганилмоқда

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мамлакатимизда илгари сурилаётган сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий  ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг муҳим шартларидан бири жамиятни рақамлаштириш билан бевосита боғлиқдир.  Бу, ўз навбатида, барча соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этишни талаб қилади.

Бугунги кунда аҳолининг ҳаёт сифати, инвестиция иқлими, ишчанлик муҳитини яхшилаш ва бизнесни ривожлантириш мақсадида давлат хизматларини электрон шаклда кўрсатиш тизими изчиллик билан такомиллаштирилиб, модернизация қилинмоқда. Уларнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш бўйича Президентимизнинг, Ҳукуматнинг кўплаб қарор ва фармойишлари қабул қилинмоқда. 

Шундан келиб чиққан ҳолда, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари,  парламент қуйи палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси аъзолари томонидан Электрон ҳукумат соҳаси амалиётига оид қонуности норматив-ҳуқуқий хужжатлар ижроси самарадорлигини Давлат хизматлари агентлиги (ДХА) Фарғона вилояти ҳудудий тузилмасида ўрганиш белгиланган.  

Ўрганиш концепцияси давлат хизматларини электронлаштириш соҳасидаги қонунчиликни янада такомиллаштириш, давлат органларида ахборот тизимлари, ресурслари ва маълумотлар базасининг идоралараро интеграция қилинишини таъминлашга қаратилган бир қатор таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишга қаратилган. 

Бугун мазкур қўмита аъзоларидан иборат ишчи гуруҳ Электрон ҳукумат соҳаси амалиётига оид қонуности норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси самарадорлигини ўрганиш учун Фарғона вилоятида иш олиб бормоқда.

Ўрганишлар мобайнида давлат органларида ахборот тизимлари, ресурслари ва маълумотлар базаларининг идоралараро интеграция қилиниши, аҳолининг, жумладан, юридик ва жисмоний шахсларнинг Давлат хизматлари марказларида кўрсатилаётган давлат хизматлари сифати ва турлари бўйича фикр-мулоҳазаларини тинглаш ҳамда уларнинг таклиф ва талабларини ўрганишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Давлат хизматларини электронлаштириш соҳасидаги қонунчиликни янада такомиллаштириш мақсадида зарур таҳлилий маълумотларни йиғилиб, шу асосда таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқилмоқда.

Бундай ўрганиш ишлари  Фарғона вилоятининг Олтиариқ, Ёзёвон, Бағдод, Учкўприк туманлари Давлат хизматлари марказларида ҳам давом эттирилади. 


Кўришлар сони: 1438

Депутатлар минбари

Янгиликлар

13.05.2021
Сувдан фойдаланиш ва сув ресурсларини бошқариш муаммолари муҳокама марказида

Сув ресурслари бўйича Осиё миллий ассамблеяси маслаҳат кенгашининг3-йиғилиши видеоконференц алоқаси...

12.05.2021
Ҳамкорлик алоқалари янги босқичда ривожланади

Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Канада парламенти Жамоат палатаси...

12.05.2021
Facebook, TikTok, Telegram ва шу каби коммуникация платформалари ўз техник воситаларини Ўзбекистон ҳудудига ўтказишлари шарт

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари...

Тадбирлар тақвими