Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Қишлоқ хўжалиги ерларини иккиламчи ижарага беришнинг ҳуқуқий асослари яратилмоқда

Қишлоқ хўжалиги ерларини иккиламчи ижарага беришнинг ҳуқуқий асослари яратилмоқда

2020 йил 31 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Таъкидланганидек, Президентимизнинг 2019 йил 17 июндаги “Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида” Фармони билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш концепциясини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” ижроси доирасида ишлаб чиқилган мазкур қонун лойиҳасида қатор қонунларга қишлоқ хўжалиги ерларини иккиламчи ижарага бериш билан боғлиқ нормалар киритилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг “Ижара тўғрисида”ги, “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги, “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги, “Ўрмон тўғрисида”ги, “Яйловлар тўғрисида”ги Қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига бир қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда.

Ушбу қонун лойиҳаси қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларининг қишлоқ хўжалиги ва ўрмон фонди ерларидан фойдаланиш билан боғлиқ муносабатларини ҳуқуқий тартибга солишга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Бу фойдаланишдан чиқиб кетган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ҳамда ўрмон фонди ер участкаларини иккиламчи ижарага бериш ва бунинг ҳисобидан даромад олиш қонунийлаштирилишини англатади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Абдураҳим Қурбоновнинг айтишича, ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши билан қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан чиқиб кетган суғориладиган ерлар, лалми ва ўрмон фонди ерлари, яйлов, бўз, кўп йиллик дарахтзорлар инвестициявий шартнома ёки давлат-хусусий шериклик асосида фойдаланишга киритиш ҳисобига инвестициялар ҳажми кескин ошиши кутилмоқда. Бу, ўз навбатида, фойдаланишга киритилган ерлар ҳисобидан озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми кўпайишига ёрдам беради. Айни пайтда қишлоқ аҳолисининг бандлигини таъминлаш, даромад олиш имконини кенгайтиришда муҳим омил бўлади. Шу билан бирга, мавжуд қишлоқ хўжалиги ва ўрмон фонди ерларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш таъминланади.

 


Кўришлар сони: 1798

Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.06.2021
Президент мактабининг битирувчи ўқувчилари Қонунчилик палатасида

2021 йил 21 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Президент мактабларининг битирувчи ўқувчилар...

21.06.2021
Сув ва сувдан фойдаланишда қандай ўзгаришлар бўлади?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилишида жамиятимиз ҳаётининг...

21.06.2021
Ҳисоб палатаси фаолиятига оид қонун ҳужжатлари такомиллаштирилмоқда

Жорий йилнинг 21 июнь куни Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди...

Тадбирлар тақвими