Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Ветеринария ва чорвачилик соҳасидаги ислоҳотлар халқимизга нима беряпти?

Ветеринария ва чорвачилик соҳасидаги ислоҳотлар халқимизга нима беряпти?

Мамлакатимизда кейинги йилларда ветеринария соҳаси ва чорвачилик тармоқларини ривожлантириш масаласига эътибор кучайди. Мазкур йўналишда амалга оширилаётган ислоҳотлар жадаллашди, соҳага илмий асосланган инновациявий ишланмаларни жорий этиш, ветеринария сервиси сифатини ошириш, соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни халқаро стандартларга мувофиқлаштириш юзасидан аниқ ва амалий ишларга қўл урилди. Мақсад бугун жаҳонда долзарб бўлиб бораётган озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳолига сифатли маҳсулотлар етказиб беришдан иборатдир.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси томонидан Самарқанд ветеринария медицинаси институтида Ўзбекистон Республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси билан ҳамкорликда ўтказилган “Ветеринария ва чорвачиликни 2018-2021 йилларда ривожлантириш истиқболлари” мавзусидаги семинар ҳам айни мақсадга йўналтирилгани билан аҳамиятли бўлди. Мазкур тадбир Мустақиллигимизнинг 28 йиллиги арафасида соҳада эришилган ютуқлар билан бирга, ечимини кутаётган масалаларни таҳлил ва муҳокама қилиб олиш учун ўзига хос платформа вазифани ўтади.

Таъкидланганидек, ветеринария соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш, чорва молларининг наслини яхшилаш, озуқа базасини мустаҳкамлаш, наслчилик йўналишидаги чорвачилик хўжаликлари фаолиятини ҳамда чорвачилик маҳсулотларини етиштиришда йирик тадбиркорлик субъектлари кўпайтирилишини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, наслчилик-селекция ишларини юритишнинг илмий асосланган инновациявий услубларини жорий этиш соҳа тараққиётини белгиловчи омиллар ҳисобаланади.

Шу ўринда бир маълумот. Юртимиз аҳолисининг асосий озиқ-овқат товарлари, аввало гўшт, сут ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган эҳтиёжи 1990 йилда импорт ҳисобидан қопланган бўлса, ҳозирги вақтда уларнинг 96 фоизи мамлакатимизда ишлаб чиқарилмоқда. Натижада ўтган даврда аҳоли жон бошига гўшт истеъмоли 1,4 баробар, сут ва сут маҳсулотлари –1,5 карра кўпайган. Бу кўрсаткичлар мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш йўналишидаги ишлар салмоғидан дарак беради.

Тадбир иштирокчилари томонидан ветеринария ва чорвачилик соҳасида таълим, фан, ишлаб чиқаришнинг самарали интеграциясида қўлга киритилган натижалар аҳолини гўшт ва сут маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш билан бирга, бугунги жаҳон бозорининг мураккаб талаблари шароитида мамлакатимизнинг айни йўналишдаги экспорт салоҳиятини кенгайтиришга имконият яратиб бераётгани эътироф этилди.

Конструктив ва амалий руҳда кечган семинарда депутатлар соҳада алоҳида эътибор қаратиш лозим бўлган айрим масалаларга ҳам тўхталиб ўтдилар. Жумладан, соҳага оид қонунчилик базасини такомиллаштириш, мамлакат ҳудудларини ҳайвонларнинг юқумли касалликлари кириб келишидан ҳимоя қилишни таъминлаш, амалиётга ҳайвонларни даволаш ва профилактикасининг замонавий усулларини жорий этиш, маҳаллий ва хорижий фан ютуқларини татбиқ этиш асосида ветеринария дори воситаларининг янги турлари, шаклларини ўзимизда ишлаб чиқаришни ташкил этиш лозимлиги таъкидланди. Шунингдек, соҳани ривожлантиришнинг муҳим омили бўлган кадрлар салоҳияти, уларни тайёрлашни тизимли ташкил этиш масалалари қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлди.

Тадбир якунида билдирилган фикр-мулоҳазалар асосида тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди. 

Кўришлар сони: 2207

Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.06.2021
Чехия парламенти делегацияси билан учрашув

2021 йил 15 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Cпикерининг биринчи ў...

15.06.2021
Пенсия таъминотида фуқароларга қатор енгилликлар бериляпти

Олий Мажлис Қонунчилик палатанинг навбатдаги мажлисида “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрис...

15.06.2021
Ўттиз ёшдан ошган фуқароларни божхона органларининг ихтисослаштирилган таркибий тузилмаларига қабул қилиш белгиланмоқда

2021 йил 15 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Давлат бо...

Тадбирлар тақвими