Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Овчиликка оид қонун ҳужжатлари такомиллаштирилади

Овчиликка оид қонун ҳужжатлари такомиллаштирилади

Жорий йилнинг 7 июнь куни Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти парламент қуйи палатасининг Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси билан ҳамкорликда “Овчилик ва ов хўжалиги тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда овчилик ва ов хўжалиги соҳасининг бугунги ҳолати, соҳадаги мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими бўйича таклифлар муҳокама қилинди.

Таъкидлаш жоиз, бугунги кунда республикамизда 38 мингдан ортиқ овчилар рўйхатга олинган. Мамлакатимизда умумий майдони 406 минг гектар бўлган 5 та давлат ўрмон-ов хўжаликлари ҳамда Овчи ва балиқчилар спорт бирлашмасига қарашли умумий майдони 608 минг гектарни ташкил этувчи 38 та ов хўжаликлари фаолият юритмоқда.

Бугунги кунда овчилик ва ов хўжалиги соҳасидаги ҳуқуқий база 10 дан ортиқ қонуности ҳужжатларидан иборат. Ушбу соҳадаги муносабатларни тарқоқ ҳолда тартибга солишга, ҳуқуқни қўллаш амалиётида турли қарама-қаршилик ва талқинлар, мураккабликларга олиб келмоқда. Хусусан, 2015-2018 йиллар мобайнида қарийб 20 мингга яқин ҳуқуқбузарликлар аниқланган.

Шу муносабат билан, Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти томонидан Қонунчилик палатасининг Экоҳаракат депутатлик гуруҳи ва Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан ҳамкорликда тўғридан-тўғри амал қилувчи “Овчилик ва ов хўжалиги тўғрисида”ги қонун лойиҳаси тайёрланди.

Ушбу қонун лойиҳасининг ўзига хослиги шундаки, бунда барча масалалар батафсил тартибга солинмоқда. Бу қонун амалга оширилиши учун қонуности ҳужжатларининг қабул қилинишини талаб этмайди.

Хусусан, қонун лойиҳасида соҳага оид давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, ов қилиш ҳудудлари, ов ҳайвонларини тутиш нормалари ва муддатлари, ов хўжалигини юритишнинг асосий қоидалари назарда тутилди. Шунингдек, ов ҳайвонлари ва уларнинг яшаш муҳити устидан давлат мониторинги тизими жорий этилиши, ов қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларнинг аниқ рўйхати белгиланмоқда. Қонун лойиҳасида ҳар бир ёввойи ҳайвон туридан келиб чиқиб, уларни овлаш учун тўлов миқдорлари илк бор қонун даражасида мустаҳкамланмоқда.

Айни пайтда, мамлакатимизда ов туризмини ҳар томонлама ривожлантириш ва мазкур имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш мақсадида лойиҳада хорижий фуқаролар учун ов туризмининг ўзига хос хусусиятлари назарда тутилмоқда.

Қонун лойиҳасини тайёрлашда илғор хорижий мамлакатлар, хусусан Германия, Франция, Япония, Туркия, Россия ва Қозоғистоннинг соҳага оид тажрибаси инобатга олинганлиги алоҳида таъкидланди.

Тадбир давомида иштирокчилар томонидан қонун лойиҳасини қабул қилиш ов ҳайвонлари ресурсларидан оқилона фойдаланиш, улар ҳисобини юритиш, уларни кўпайтириш ва тутиш нормаларини тартибга солишга, ов туризмини ривожлантиришга ҳамда ов хўжаликлари ҳолатини яхшилашга хизмат қилиши таъкидланди.

Тадбир якунида депутатлар, олимлар, экспертлар ва соҳа мутахассислари томонидан қонун лойиҳаси батафсил муҳокама қилиниб, уни янада такомиллаштириш бўйича аниқ таклиф ва тавсиялар белгилаб олинди.


Кўришлар сони: 4824

Депутатлар минбари

Янгиликлар

04.12.2021
Конституция — фуқароларнинг саломатлигини муҳофаза қилишнинг мустаҳкам кафолати

Таъкидланганидек, юртимизда ҳар бир инсон малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга эканли...

04.12.2021
Экологик барқарорликни таъминлашнинг ҳуқуқий кафолати

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси ҳамда Экология ва атроф...

03.12.2021
Органик маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг ҳуқуқий асослари яратилмоқда

Бугунги кунда мамлакатимизда органик маҳсулотлар ишлаб чиқариш соҳасидаги масалаларни тартибга солувчи...

Тадбирлар тақвими