Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Демократия ахборот очиқлиги демакдир

Демократия ахборот очиқлиги демакдир

2018 йил 15 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси томонидан “Тараққиёт стратегияси” маркази билан ҳамкорликда БМТнинг 15 сентябрь – Халқаро демократия куни доирасида “Ахборот очиқлиги ва демократия” мавзусида конференция ташкил этилди.

Сўзга чиққанлар кейинги икки йилда мамлакатимизда демократия фуқароларнинг ҳуқуқ-эркинликларини таъминлашнинг асосий шарти бўлган ижтимоий-иқтисодий ўсишни рағбатлантиришнинг муҳим омили сифатида алоҳида аҳамиятга эга бўлаётганини билдириб ўтишди. Шу билан бирга, давлатимизнинг ахборот сиёсати асосида миллий демократик моделнинг ажралмас таркибий қисми ҳисобланган жамиятнинг очиқлиги ва ахборот олиш ҳуқуқи кафолатларини таъминлаш муҳим вазифалар қаторида турибди.

Анжуман иштирокчилари фикрича, Ўзбекистонда миллий ахборот маконининг ривожланиши динамикасида сон ва сифат кўрсаткичлари ҳам, фуқароларнинг расмий ахборотлардан фойдаланиш имконияти ҳам тизимли равишда яхшиланиб бормоқда. Фуқароларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти юзасидан ахборот олишга доир сўровларини кўриб чиқиш тизими шакллантирилиб, самарали йўлга қўйилди, оммавий ахборот воситаларида аҳолини ўйлантираётган ҳар қандай масалалар очиқ ва эркин муҳокама этилмоқда.

Мамлакатимизда ахборот очиқлигини таъминлаш ва демократик жараёнларни чуқурлаштириш соҳадаги қонунчиликни янада такомиллаштиришни талаб этади. Ўзбекистонни ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси талаблари доирасида ОАВ ва журналистлар фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган бир қатор қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш белгиланган.

Конференцияда қантнашчилар, шунингдек, давлат органлари томонидан бюджет параметрлари ижроси билан боғлиқ маълумот ва ахборотларнинг юқори даражадаги очиқлигини таъминлашга қаратилган депутатларнинг қонунчилик ташаббуси билан танишиш имконига эга бўлдилар.

Тадбир давомида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонун талабларининг ижроси мониторинги якунлари эълон қилинди. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг 2018 йил 1 июль ҳолатига кўра, “Очиқлик индекси” рейтинги тақдим этилди.

Таъкидланганидек, рейтингда фаолият очиқлигини таъминлашга қаратилган қонун талабларини бажариш борасида Адлия вазирлиги етакчилик қилмоқда. Шунингдек, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Марказий банк ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам “Очиқлик индекси” бўйича юқори натижаларга эришган.

Анжуманда Ўзбекистонда демократик жараёнларни чуқурлаштириш йўлида давлат институтларининг адолатли фаолияти самарадорлигини ошириш, фуқароларнинг сўз ва ахборот эркинлигига оид конституциявий ҳуқуқларини рўёбга чиқаришда ахборот очиқлигини таъминлаш бўйича ишлар тизимли равишда давом эттирилиши таъкидлаб ўтилди.


Кўришлар сони: 9294

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.06.2021
Қонунчилик палатаси Спикери Парламентлараро иттифоқнинг Бош котиби билан учрашди

2021 йил 22 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддинжон Исмоилов Парламентлараро и...

22.06.2021
Ёшларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари кўриб чиқилди

2021 йил 22 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Мен парламентда ёшларни қўллайман” (I S...

22.06.2021
Фуқаролик процессуал кодексида янги институт жорий этилмоқда

2021 йил 22 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Ўзбекисто...

Тадбирлар тақвими