Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Қонун лойиҳаси юзасидан депутатларни ўйлантирган саволлар муҳокама этилмокда

Қонун лойиҳаси юзасидан депутатларни ўйлантирган саволлар муҳокама этилмокда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида бир қатор қонунлар, жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини шакллантириш ва молиялаштиришнинг янги тартибини жорий этиш тўғрисида” ги қарори ижросини таъминлашга қаратилган Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси концептуал жиҳатдан қабул қилинган эди. Муҳокамалар чоғида қонун лойиҳасининг нормалари юзасидан депутатларда бир қатор саволлар туғилган эди.  Қуйи палатанинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси шу кунларда мазкур қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш ва ана шу саволларга жавоб топиш юзасидан муҳокамалар ўтказмоқда. Уларда Адлия вазирлиги ва Инвестициялар бўйича Давлат қўмитаси мутахассислари ва сиёсий партиялар фракциялари аъзолари иштирок этмоқда. 

“Инвестиция лойиҳаси” ва “Инвестиция фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш” деб номланган 6, 15-моддаларда, инвестиция лойиҳаси – иқтисодий, ижтимоий ва бошқа йўсиндаги фойда олиш учун инвестицияларни амалга ошириш ёки жалб қилишга қаратилган ўзаро боғлиқ тадбирлар комплекси ёки алоҳида тадбир эканлиги мустаҳкамлаб қўйилган. Шу билан бирга Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган лойиҳада 15-модданинг тўққизинчи хатбошисида, 20-моддада ва ўзгартириш киритилаётган уччала кодексда “инвестиция дастури” сўзларини, “давлат ривожланиш дастурлари” жумласи билан ўзгартириш тўғрисида таклиф берилган. Бундай ўзгартиришни қандай ҳуқуқий асослаш мумки?

– Авваламбор, биз Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги вакиллари билан боғланиб маслаҳатлашувлар ўтказиб, тегишли саволларимизга асослантирилган жавобларни олдик, – дейди қўмита раиси Адҳам Шодмонов. Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурлари бу узоқ муддатли истиқбол учун тасдиқланадиган тармоқ, ҳудудий ва мақсадли ривожланиш концепциялари (дастурлари) асосида шакллантирилади, улар мамлакат иқтисодиётини барқарор ва изчил ривожлантиришга эришишга, мавжуд табиий, минерал-хом ашё, молиявий, моддий ва меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланиш йўли билан республиканинг айрим тармоқлари ва минтақаларини тузилмавий қайта ташкил этиш бўйича асосий устувор йўналишлар ҳамда вазифаларни рўёбга чиқаришга қаратилади, бундай дастурлар Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади, дея масалага ойдинлик киритди қўмита раиси.

Қизғин кечган ишчи гуруҳи йиғилишида қўмита мазкур масала юзасидан бир тўхтамга келди.


Кўришлар сони: 5947

Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.09.2021
Масофавий тиббий хизматлар сифатини ошириш масаласи муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологялари ...

24.09.2021
Халқаро нотариуслар иттифоқи вакиллари Қонунчилик палатасида бўлди

Бугун, 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг Хал...

24.09.2021
Жарималар миқдори камайтирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар ҳайдовчиларга қўшима енгилликлар...

Тадбирлар тақвими