Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Автомобиль йўлларини қуриш, лойиҳалаш соҳасидаги норма ва стандартларга риоя этишни таъминлашга қаратилган қонун ишлаб чиқилмоқда

Автомобиль йўлларини қуриш, лойиҳалаш соҳасидаги норма ва стандартларга риоя этишни таъминлашга қаратилган қонун ишлаб чиқилмоқда

Мамлакат тараққиёти, аҳолининг барча қатламлари ҳаёт сифати йўл хўжалиги соҳасининг самарали фаолият кўрсатишига боғлиқ. Бу борада амалга оширилаётган кенг кўламли саъй-ҳаракатлар, рўёбга чиқарилаётган кўплаб лойиҳалар натижасида замонавий объектлар қад ростламоқда, йўл-транспорт инфратузилмаси ривожланмоқда.

Шу маънода иқтисодиётнинг ривожланишида муҳим ўрин тутадиган автомобиль йўлларининг ҳолати бевосита соҳанинг ҳуқуқий асосларига боғлиқдир. Айтиш жоизки, “Автомобиль йўллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қабул қилиниши, Президентимиз ва Вазирлар Маҳкамасининг ушбу ушбу йўналишдаги қарорлари соҳанинг ривожланишига пухта замин яратди.

Таъкидлаш жоиз, республикамиз халқ хўжалиги юкларининг 80 фоизи, йўловчи ташиш хизматининг 85 фоизи автомобиль транспорти соҳасига тўғри келади. Шу жиҳатдан олиб қараганда замонавий магистраль йўлларининг шаклланиши бугунги куннинг долзарб вазифасига айланмоқда.

Ривожланишнинг бугунги босқичи соҳага оид қонунни такомиллаштиришни тақазо қилди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасининг аъзолари томонидан “Автомобиль йўллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида қонун лойиҳаси тайёрланди. Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Йўл хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда “Автомобиль йўлларини кўкаламлаштириш тизимини ва архитектура-ландшафт конструкциялашни такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги Қарорида белгиланган ҳуқуқий нормалар билан “Автомобиль йўллари тўғрисида”ги Қонунни мувофиқлаштириш мақсадида ишлаб чиқилди ва жорий йилнинг март ойида қуйи палата мажлисида депутатлар томонидан биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан қўллаб қувватланган эди.

Таъкидлаш жоиз, қонун лойиҳасининг мақсади Ўзбекистонда йўл хўжалигини бошқариш тизимининг ваколатларини аниқ белгилаш, автомобиль йўлларини қуриш, лойиҳалаш соҳасидаги норма ва стандартларига риоя этишни таъминлаш, йўл қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш ҳамда автомобиль йўлларидан фойдаланиш тартибларини белгилашдан иборатдир.

Ҳужжатни иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси аъзолари ҳудудларга чиқиб, соҳа мутахассисларидан таклифлар олиш мақсадида мутассадди ташкилотларнинг раҳбарлари ҳамда олимлар иштирокида туркум семинарлар ташкил этилди. Уларда билдирилган фикр-мулоҳазалар, таклифлар қўмита томонидан экспертлар иштирокидаги йиғилишларида муҳокама қилиниб қонуннинг нормаларида акс эттирилмоқда.

Зеро, мазкур қонун қабул қилиши билан иқтисодиёт ривожига, шаҳар ва қишлоқларимиз йўлларининг янада равон ва обод бўлишига, халқимизнинг ҳаёт даражаси ва сифатининг юксалишига, янада қулай шароит яратилишига хизмат қилади.


Кўришлар сони: 5977

Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.09.2021
Институт раҳбарияти томонидан депутат номига миннатдорчилик хати келди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Азамжон Тўлабоев номига Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини...

23.09.2021
Ҳар қандай дарднинг давоси бор. Энди хорижга боришга ҳожат қолмайди

Сирдарёлик Олег Ким бу йил йигирма ёшни қарши олди. Лекин олти йилдан буён буйраклар хасталигидан...

23.09.2021
Қонун лойиҳасидаги бўшлиқлар тўлдирилмоқда

Мутахассислар таъкидлашича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши трансплантация билан боғлиқ тиббий...

Тадбирлар тақвими