Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари
Кундузги шифохоналар нега самарали ишламаяпти?
Таъкидланганидек, кўпчиликнинг кеча–кундуз шифохонада ётиб даволанишга имкони бўлавермайди. Натижада, айниқса, кекса ёшдаги фуқаролар, эҳтиёжманд аҳоли қатлами ётиб даволанмайди. Ўзига яқин ҳудуддаги оилавий ёки қишлоқ оилавий поликлиникалардаги кундузги шифохоналар ана шундай тоифадаги беморлар учун жуда қўл келади. Ваҳоланки, оилавий поликлиниканинг ўзида қон таҳлили ва бошқа анализларни ҳам топшириш, тегишли муолажаларни олиш имкони мавжуд.
Инсон ҳуқуқлари ҳимоясида муҳим қадам
2019 йил 28 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари қўмитаси, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан «Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги Халқаро пакт»нинг бажарилиши бўйича Ўзбекистон Республикасининг Учинчи миллий маърузаси лойиҳаси юзасидан эшитув ўтказилди.
Қуйи палата қўмиталарида Давлат бюджети ижроси муҳокама этилди
2019 йилнинг 1-чорагида Давлат бюджети даромадлари 23 065,9 млрд. сўмни ташкил қилди ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 62,9 фоизга ўсди ҳамда белгиланган 21 123,6 млрд. сўм режа 1 942,3 млрд. сўмга ортиғи билан ёки 109,2 фоизга бажарилди. Ўз навбатида, Давлат бюджети даромадларининг Ялпи ички маҳсулотдаги улуши 25,3 фоизни ташкил қилишига эришилди.
Бюджет маблағлари сарфида хато ва ноқонуний ўзлаштириш ҳолатларига барҳам берилмоғи лозим
Депутатлар томонидан соғлиқни сақлаш соҳасига Давлат бюджетидан ажратилган 9 408,4 млрд. сўм маблағнинг манзилли йўналтирилгани боис, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати кундан-кунга ошиб бораётгани алоҳида таъкидланди.
Иш ўринларининг яратилиши фуқаролар ва оилалар фаровонлигига хизмат қилмоқда
Йиғилишда сўнги йилларда жамоат ишлари жамғармасининг маблағлари ҳисобига фуқароларни банд этиш таъминланаётгани, жумладан, I чоракда 37 млрд. сўм маблағларнинг жалб этилиши ҳисобига 49 минг нафар ишсиз фуқаро ҳақ тўланадиган вақтинчалик ишларга жалб этилгани айтиб ўтилди.

Наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш долзарб вазифа
Таъкидланганидек, соҳада бажарилган ташкилий-амалий ва оператив-профилактик тадбирлар натижасида 2018 йилда аниқланган наркотик моддаларнинг ноқонуний айланиши билан боғлиқ жиноятлар 2017 йилга нисбатан 12 фоизга камайган.
Давлат-хусусий шериклик: қоида ва тартиб-таомилларнинг шаффофлиги қандай таъминланади?
2019 йил 21 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Давлат-хусусий шерикликни амалга оширишдаги қоидалар ва тартиб-таомилларнинг шаффофлиги принципини таъминлаш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Вазирлик ва марказ ахбороти эшитилди
Таъкидланишича, жорий йил баҳорида фермер хўжаликларининг асосий майдонларига режадагига нисбатан 85 фоиз сабзавот, 87 фоиз картошка ва 67 фоиз полиз экинлари экилиши таъминланган. Шунингдек, 31,1 минг гектар ўрнига 5,4 минг гектар янги токзорлар, режадаги 10,7 минг гектар ўрнига 4,4 мингга гектарда реконструкция ишлари амалга оширилган.
Солиқ сиёсати –— тадбиркорлар муҳокамасида
Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси қабул қилинганлиги мунособати билан туманда фаолият олиб борилаётган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказилди.
Қурилиш вазирлиги ҳисоботи эшитилди
16 май куни Қонунчилик палаласи Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг ҳисоботи эшитилди. Шунингдек, қишлоқ жойларда ва фуқароларнинг айрим тоифалари учун арзон уй-жойлар қуриш ва уларни ҳақиқий эгаларига топшириш ишларнинг аҳволини Тошкент вилоятида ўрганиш якунлари бўйича йиғилиш ўтказилди.

Миграция сиёсатини таъминлаш муаммолари ва ечимлари муҳокама этилди
Ички ишлар вазирлиги академиясида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси ҳамкорлигида «Ўзбекистон Республикасида миграция сиёсатини таъминлаш муаммолари ва ечимлари» мавзусида республика илмий-амалий конференция ўтказилди.
“Электрон поликлиника” тизими кенг жорий этилади
Тиббиёт соҳасида ўз ечимини кўтаётган долзарб масалалардан бири — ривожланган мамлакатларда кенг тарзда қўлланилаётган телемедицина институтини жорий этиш, бунда унинг ҳуқуқий асоси ҳисобланган Ўзбекистон Республикасининг “Телемедицина тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш, шунингдек, аҳолига, айниқса чекка қишлоқлардаги фуқароларимизга қўлай шароитларни таъминлашда “электрон поликлиника” тизимини кенг жорий этиш ҳисобланади.
Депутатлар минбари
Янгиликлар
Депутатлар ОТМ фаолиятини такомиллаштириш бўйича қандай таклифлар бердилар?
Тиббиёт соҳасидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштиришни даврнинг ўзи тақазо этмоқда
Депутат ва сайловчилар учрашуви... Бу оддий кўринадиган, қулоғимизга жуда сингиб кетган тушунча бўли...