Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Бандлик дастури муҳокама этилди

Бандлик дастури муҳокама этилди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасида 2016 йил иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури лойиҳаси муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. 
Унда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирликлари, Давлат солиқ қўмитаси, Савдо-саноат палатаси масъул ходимлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси Ё.Умаров, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг биринчи ўринбосари Б.Низомов ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар аҳоли бандлигини таъминлашда муҳим омил бўлаётганини таъкидлади. 

Мамлакатимизда ҳар йили демографик ва меҳнат бозори омилларини ҳисобга олган ҳолда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича бандлик дастурлари қабул қилинмоқда. 2016 йилга мўлжалланган дастур лойиҳасини ишлаб чиқишда меҳнат бозоридаги талаб ва таклиф чуқур ўрганилгани баробарида иқтисодиёт тармоқлари, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари инобатга олинган. 

Дастурда белгиланган барча йўналишлар бўйича 2016 йилда қарийб 1 миллионга яқин, жумладан, мақсадли комплекс дастурларига мувофиқ 396,9 минг, якка тартибдаги тадбиркорлик, касаначиликни ташкил этиш, фермер ва деҳқон хўжаликларини ривожлантириш орқали 595,9 минг иш ўрни яратилиши кўзда тутилмоқда. 

– Дастурни тайёрлаш жараёнида касб-ҳунар коллежлари битирувчилари, аёллар, аҳолининг эҳтиёжманд қатламлари ва ишсизлар бандлигини таъминлашнинг аниқ имконият ва йўналишлари ҳар томонлама ўрганилди, – дейди Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзоси Ойбек Эгамов. – Хусусан, 2016 йилда касб-ҳунар коллежларини тамомлайдиган 511,5 минг битирувчи бандлигини таъминлаш, ёшларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш мақсадида 13 триллион сўм банк кредитлари ажратилиши режалаштирилган. 

Дастур параметрларининг сифатли бажарилишини таъминлашда туман ва шаҳарлар, тармоқлар ва корхоналар бўйича мавжуд электрон ахборот ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш долзарб аҳамият касб этади. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ва Иқтисодиёт вазирликлари, Давлат солиқ, Статистика қўмиталари ўртасида ахборот алмашинувини янада яхшилаш дастур бажарилишини таъминлашда муҳим омил бўлади. 

Йиғилишда дастур лойиҳасида белгиланган барча параметрларда режалаштирилган иш ўринларини ташкил этиш механизмлари муҳокама қилинди. 

Кўришлар сони: 12140

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.06.2021
Акмал Саидов Туркия Бош Омбудсмани билан учрашди

18 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари...

18.06.2021
Пенсия тизимидаги ислоҳотлар: амалиёт ва истиқболдаги режалар

2021 йил 18 июнь куни парламент қуйи палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан Ўз...

18.06.2021
Болалар ва аёлларга нисбатан зўравонликнинг барча турларини тугатиш масаласи муҳокама қилинди

2021 йил 18 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотл...

Тадбирлар тақвими