Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

12.11.2015
Бандлик дастури муҳокама этилди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасида 2016 йил иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури лойиҳаси муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. 

04.11.2015
Бюджет муҳокамаси депутатлар эътиборида

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида шу йил 4 ноябрь куни Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди. 

03.11.2015
Бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланиш – депутатлар эътиборида

Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси ҳамда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси томонидан ўтказилган йиғилишда 2016 йил учун Ўзбекистон Республикаси Бюджетномаси, шунингдек асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози, Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари, солиқ ва бюджет сиёсати концепциясининг лойиҳаси атрофлича кўриб чиқилди ва муҳокама этилди.

03.11.2015
Иқтисодий ислоҳотларнинг ижтимоий самарадорлиги

2015 йилнинг 3 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари ҳамда Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмиталари томонидан Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил учун давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишларига бағишлаб ўтказилган қўшма йиғилишида аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, меҳнат, фан, таълим, маданият ва спорт, соғлиқни сақлаш соҳалари бўйича кўзда тутилган параметрлар муҳокама қилинди.

30.10.2015
Бизнеснинг ривожи йўлидаги янги омил

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни нормаларининг моҳияти ва аҳамиятини тушунтиришга бағишланган конференция бўлиб ўтди.

29.10.2015
Мамлакат туристик салоҳияти ва унинг ташкилий-ҳуқуқий асослари

Мамлакатимиз ҳудудида турли давр ва цивилизацияга дахлдор тўрт мингдан ортиқ қадимий меъморлик ва санъат ёдгорликлари мавжуд. Улардан 140 таси ЮНЕСКО томонидан муҳофазага олинган тарихий объектлар рўйхатига киритилган. Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан “Туризм ва туристик фаолиятнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш” мавзуида ўтказилган семинарда ҳам шулар хусусида сўз борди.

29.10.2015
Истиқбол кўрсаткичлари депутатлар муҳокамасида

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда 2016 йилга мўлжалланган “Бюджетнома” – Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг, давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг лойиҳалари, шунингдек солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари кўриб чиқилди.

20.10.2015
Давлат тили миллат манавиятининг ажралмас қисми

Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан 2015 йил 20 октябрь куни “Давлат тили ҳақида”ги қонуннинг тарихий ва амалий аҳамияти” мавзуида давра суҳбати ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Маънавият тарғибот маркази, Ёзувчилар уюшмаси, Журналистлар ижодий уюшмаси, Фанлар академияси Тил ва адабиёт институти, олий ўқув юртлари филология факультетлари вакиллари иштирок этди.

19.10.2015
Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш аҳоли саломатлигининг муҳим омили

Жорий йилнинг 20 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар ҳамда Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмиталари ташаббуси билан “Озиқ-овқат хавфсизлиги: ютуқлар, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари” мавзуида конференция ташкил этилди. Тадбирда асосий эътибор мамлакатимиз аҳолисини хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш орқали халқимиз саломатлигини янада мустаҳкамлаш, ушбу йўналишдаги чора-тадбирларни кучайтириш ҳамда аҳолининг соғлом овқатланишга бўлган эҳтиёжларини қондириш масалаларига қаратилди.

15.10.2015
Аҳоли осойишталиги – устувор вазифа

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг кенгайтирилган йиғлиши бўлиб ўтди. Унда «Қутқарув хизмати ва қутқарувчи мақоми тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Навоий вилоятидаги ижросини ўрганиш натижалари муҳокама қилинди. 

13.10.2015
Акциядорлик жамиятлари фаолияти такомиллашмоқда

Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмиталарида ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни янада такомиллаштиришга қаратилган бир қатор долзарб қонун лойиҳалари юзасидан муҳокамалар бўлиб ўтмоқда. Хусусан, Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасида экспертлар, мутахассислар ҳамда манфаатдор идораларнинг вакиллари иштирокида “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услублари жорий этилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишга тайёрланмоқда.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.06.2021
Президент мактабининг битирувчи ўқувчилари Қонунчилик палатасида

2021 йил 21 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Президент мактабларининг битирувчи ўқувчилар...

21.06.2021
Сув ва сувдан фойдаланишда қандай ўзгаришлар бўлади?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилишида жамиятимиз ҳаётининг...

21.06.2021
Ҳисоб палатаси фаолиятига оид қонун ҳужжатлари такомиллаштирилмоқда

Жорий йилнинг 21 июнь куни Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди...

Тадбирлар тақвими